...

...

AGROBLOGER

Асаларилар — кичик ишчилар, Европа экинлари ва ёввойи ўсимликларнинг 80 фоиздан ортиғининг чангланишини таъминлайди. Маълумотларга кўра, асаларилар ҳар йили Европа қишлоқ хўжалигига камида 22 миллиард евро фойда келтиради.

Euronews нашрининг хабар беришича, "Farm to fork" стратегияси асосида Европа Иттифоқи асалариларга сармоя киритмоқда. Мақсад уларни ҳимоя қилиш ва барқарор экологик моделларга қўшувчи ҳиссасини сақлаб қолишдир. Бунинг учун Европа Иттифоқи йилига 40 миллион еврони ўзига хос асаларичилик дастурларини молиялаштиришга сарфлайди. Яна 40 миллионни Европа Иттифоқи аъзолари ўзлари тўлайдилар.

Руминияда Европада энг машҳур асал турлари мавжуд. Бу мамлакатдаги полен ҳосил қилувчи ўсимлик турларининг хилма-хиллиги билан боғлиқ. Руминиянинг Яси шаҳрида "Apicris Natura" деб номланган оилавий асаларичилик бизнесини юритувчи Кристинел Михайтанинг айтишича, у йилига 400 тонна асал ишлаб чиқаради. 

Бухарестдан атиги бир соатлик масофада жойлашган Баикойда яна бир ноёб асал ишлаб чиқарувчи "Rom honey group" компанияси мавжуд бўлиб, у ҳудуддаги қишлоқ хўжалик учун асосий устун ҳисобланади. Сабаби компания ўнлаб маҳаллий асаларичилардан асал йиғиб, Европанинг қолган қисмига, Яқин Шарқ ва Осиёга экспорт қилади. Aсал намуналари нафақат Руминия лабораториялари, балки Германиянинг ихтисослаштирилган тузилмаси томонидан синовдан ўтказилиб, сертификатланган. У истеъмолчилар учун энг юқори сифатни кафолатлайди


AGROBLOGER канали

uza.uz

Report Page