"Маърифат соати"

"Маърифат соати"

Фарг.тум.Маънавият

Фарғона тумани Хўжа Ахмад Вале масжидида "Маърифат соати" ўтказилди.
Маънавият ва маърифат маркази Фарғона туман бўлинмаси бош мутаҳассиси Ш. Хомидов, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси Фарғона туман бўйича бош мутаҳассиси И.Абдураҳмонов ва туман бош-имом хатиби Х.Ашуров ҳамда тумандаги имом-хатиблар қатнашди.

Йиғилишда имом-хатибларнинг ҳафта давомида амалга оширган ишлари таҳлили, келгуси ҳафтада бажарилиши керак бўлган ишлар ҳақида, соҳада фаолият олиб бораётган ходимларнинг ОАВ, хусусан ижтимоий тармоқлардаги чиқишларда янада фаолроқ бўлишлари ва бошқа зарурий масалалар бўйича суҳбат ўтказилди.

Шунингдек, "Жаҳолатга қарши маърифат", "Оила - маънавий тарбия ўчоғи", "Китоб-маънавий озуқа манбаи" мавзуиларида имом-хатиблар томонидан ҳамкорликда ижтимоийлашувдаги фуқаролар ва уларнинг оилалари билан олиб борилаётган жамиятга мослашуви ва ижтимоий ёрдам бериш борасидаги амалга оширилши лозим бўлган ишлар, аҳоли ўртасида шукроналик кайфиятини янада уйғотиш, бундан ташқари, китобхонликни тарғиб этиш, аҳоли айниқса, ёшлар онгида маънавий бўшлиқ юзага келишини, турли ёт ғояларга берилишларидан асраш, жиноятчилик ва ҳуқубузарликларни, ноқонуний диний таълим бериш, ноқонуний шаърий никоҳ ўқиш ҳолатларини олдини олиш, тотализатор ўйинларини ўйнашдан келиб чиқадиган салбий ҳолатларни олдини олиш ва жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш борасида бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилди.


Report Page