Судьялар ва ёшлар учрашуви

Судьялар ва ёшлар учрашуви


Ёшларимиз бугун ҳуқуқларини қай даражада билишади. Уларнинг ўз йўлларини тўғри танлай билишлари қай даражада муҳим.

Фарғона вилоят судлари судьялари билан ёшлар ўртасида семинар бўлиб ўтди. Ушбу семинарда уюшмаган ёшлар, ёшлар иттифоқига аъзо бўлган ёшлар ҳамда турли ўқув муассасаларида таҳсил олувчи ёшлар ташриф бюрдилар. Ушбу семинарнинг кун тартибига асосан, 3 та муҳим йўналиш қўйилган бўлиб, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва маъмурий ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, оила ҳуқуқи бўйича билимларини ошириш, ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг уларнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳуқуқлари ҳамда бугунги кундаги бу борада ёшларга берилаётган имкониятлар тўғрисида уларнинг ҳуқуқий маданиятларини оширишга қаратилган бўлиб, семинар жараёнида маърузачи судьялар томонидан кун тартибига қўйилган масалалар бўйича ёшларга қуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди. Семинар савол-жавол тарзида давом этди.

Бугунги кунда 30 ёшгача бўлган оилаларнинг ўртасида ажрашишлар сони ортиб бораётганлиги, уларнинг сабаблари асосан, фарзандсизлик, ёшларни бир-бирини тушунмаслиги, бошқа оила қуриш ҳолатлари, чет элга чиқиб кетиши оқибатларида ажримлар содир бўлаётганлиги айтиб ўтилди. Бундан ташқари, ажрашишлар статистикаси бўйича билоятимизда Фарғона шаҳри биринчи ўринда эканлиги билдирилди.

Ёшларни қизиқтирган саволлар асосан, судья бўлиш учун нималар қилиш кераклиги, қайси фанларни чуқурроқ ўрганиш кераклиги, оилавий низоларга оид, мерос масаласи, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган ёшларга кредитлар ажратилганлиги борасидаги ҳамда жиноят содир этган ёшларнинг кейинги ҳаёти, пушаймонлиги ва уларга қандай жазо ва имкониятлар берилаётганлиги борасида бўлди.

Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Айрим ёшларимиз ҳамма нарсага осонликча эришишни хоҳлашади. Уллар шу сабаби сабрсиз бўлиб, шукр қилишни унутиб қўйишади. Ахир ҳеч ким бирданига катта лавозим, кўп миқдордаги ойлик маошга, қимматбаҳо машинага эга бўлмайди. Бунинг учун машаққатли йиллар, кўп билим, тажриба ва сабр кетган.

Ҳар бир касбнинг ўз машаққат ва қийинчиликлари албатта бўлади. Бундай вақтда бор билимларимизни ишга солиб, ҳаракат қилишимиз керак. Бунинг мукофоти ҳаммага ҳам берилмайди. Фақат кучли инсонларгагина берилади. Бизга берилган ҳаёт – бу бизнинг танловимиздир, муаммолар эса, бизнинг синовимиздир. Бизга берилган куч – бу бизнинг сабримиздир. Вақт эса, имкониятдир. Бизнинг онг ва қалбимиз муваффақиятдир.

Ҳаётимиздаги ҳар бир мағлубият бизга тажриба, бизни янада кучли қилади. Бизга дарс бўлади. Режалаштирилган ишларни охиригача кўзимизда олов билан бажаришимиз керак. Охиригача тўхтамасак, ана шунда ўзгаришлар пайдо бўлади, эшиклар очилади. Ўзимизнинг ҳаётимиз ўзимизнинг қўлимизда. Шундай экан, янги Ўзбекистон ёшларига бугун барча шароитлар бор. Биздан кутилаётгани эса, билим олиб, ўз устимизда ишлаб азиз ватанимизнинг келажаги, оилаларимиз фаровонлиги учун бор кучимизни сарфлашимиз керак. Биз бу ҳаётга буюк ишлар қилиш учун келганмиз!

  

Фарғона вилоят суди судья катта ёрдамчиси

Фарғона вилоят судлари ёшлар етакчиси                    Расулова Мадина

Report Page