...

...

AGROBLOGER

Соя ўсимлиги бизда янги экин бўлгани учун ҳозирча унинг касалликлари учрамайди, ҳашаротлардан ўргимчак кана кучрайди, айниқса пахтага яқин экилган далаларда бу ҳашарот соя баргларини сўриб ташлайди. Шунинг учун далалар олтингугурт кукуни билан пахтачиликда қандай курашилса, соячиликда ҳам шу тадбирлар бажарилади.

Бактериал касалликлар. Уруғпалла бактериози. Соя уруғпалла бактериози билан бошқа касалликларга қараганда кучли зараланади. Бактериоз билан зарарланган уруғнинг ташқи қисмида нуқтали оқ бўрма юмалоқ доғлар бўлади, бу доғлар баъзан уруғнинг ҳамма қисмини эгаллайди. Зарарланган уруғлар униб чиқмасдан чириб кетади.

Бактериал куйиш. Ўсимлик баргида майда игнасимон доғлар пайдо бўлади, бу доғлар дастлаб жигарранг, кейин қорамтир тусга киради. Баргнинг орқа қисмида бактериал доначалар пайдо бўлади. Кейинчалик улар қўшилиб бутун барг юзасини қоплайди ва қурийди, натижада тўкилиб кетади.

Қарши кураш чоралари: Қуйидаги фунгицидлар: Топсин-М препаратидан 1.0 кг/га меъёрда, Оҳак олтингугурт қайнатмаси (ИСО) 0.5-1 кг/га, меъёрда 300 литр ишчи эритма билан ишланади. Тўйинтирилган олтингугурт 15-20 кг/га меъёрда чангланади.

Замбуруғли касалликлар. Сохта ун шудринг уруғ, майса, барг ва дуккакларни заралайди. Дастлаб баргнинг устки ва остки қисмида юпқа ғубор пайдо бўлиб, сарғаяди, кейинчалик тўкилиб кетади.

Фузариоз билан зарарланганда униб чиққан майсанинг асосий қисми чиқиб нобуд бўлади. Ўсиш даврида касалланса ўсиш ва ривожланишдан тўхтайди.

Илдиз чириш касаллигига чалинган ёш ўсимлик илдизи қўнғир рангга киради, ён илдизлар ривожланмайди. Баъзан етук ўсимликлар ҳам касалланади. Касаллик тарқатувчи замбуруғлар тупроқда сақланади.

Бактерал ва замбуруғли касалликларни олдини олиш учун энг аввало, шу касалликларга чидамли навлар экилади. Алмашлаб экишни тўғри ташкил қилиш керак. Юқоридаги касалликларга қарши курашда кимёвий ишлов бериш яхши натижа беради. Бир тонна уруғ экишдан бир-бир ярим ой олдин 2,5 кг 80 ТМТД ва фентиурам билан дориланади. Ўсув даврида 80 импеб 0,4,50 фундазол аралашмаси 600м/га миқдорда пуркалади. Касалликнинг тарқалиш даражасига қараб бир ёки икки марта пуркалади.


AGROBLOGER канали

dehqon.uz

Report Page