...

...

@Jizzax

Маълум қилинишича, 6 июнь, якшанба куни ИИБ ЙҲХГ катта инспектори О.Каримов тушлик вақтида давлат рақами 60 531 VSF бўлган «Lacetti» махсус хизмат автомобилини ювдириб олиш учун ЙҲХГ биноси яқинида жойлашган автомобиллар ювиш шохобчасига олиб кирган. Автомашиналарни ювиш билан шуғулланувчи 19 ёшли йигит Н.А. хизмат автомобилини шохобча ҳудудида бошқарган ва ҳолатни видеога олдириб, ижтимоий тармоқда тарқатган.


Қайд этилишича, ҳолат ўрганилиб, ЙҲХГ катта инспектори О.Каримов ва фуқаро Н.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси (Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) 2-қисми тартибида баённома тузилган.

Report Page