...
AGROBLOGERГрек ёнғоғи – иссиқсевар турдир. Уни яхши ривожлантириш учун ҳаво ҳарорати +10°С дан юқори бўлган 150 кун талаб қилинади ёки актив ҳароратнинг умумий йиғиндиси 2000-2200°С бўлиши керак. Ўзбекистонда бир ёшли новдаларни совуқдан зарарланиши – 27-28°С ҳароратда кузатилади. Вегетация баҳорда эрта бошланади, шунинг учун паст ҳароратлар (-3°С гача) ёш новдалар ва баргларни асосан гулларини зарарлантиради. Шу туфайли кечки баҳорий совуқлар бўлиб турадиган минтақаларда етиштириш учун ярамайди.
Ёнғоқ – ёруғсевар турдир. Яхши ёруғликда характерли думалоқсимон шох-шаббани шакллантиради, бунда унинг диаметри тахминан дарахтнинг баландлигига тенг бўлади. Юқори ҳосил бериши учун шох-шаббаси яхши ривожланиши зарурдир.
Ёнғоқ - намликка талабчан турдир. Унинг энг ҳосилдор боғлари намлиги юқори бўлган шимолий қияликларда, тоғлардаги дарёлар ёқасида мавжуддир. Ўзбекистонда ёғингарчилик миқдори 800 мм дан кам бўлмаган тоғ ёнбағирларида ёнғоқ дарахтлари яхши ривожланади.
Унинг илдизи енгил ва ўртача қумоқли, кучсиз ишқорли нам тупроқларда яхши ўсади.
Тупроқ ортикча нам ва зич бўлмаслиги керак. Ёнғоқ сизот суви яқин бўлган ва шўр тупроқли майдонларни ёқтирмайди.
Ёнғоқ бир уйли ўсимликдир, яъни бир дарахтда урғочи ва эркак гуллар бўлади. Урғочи ва эркак гулларнинг гуллаш вақти тўлиқ тўғри келмайди, бу эса четдан чангланишга имкон яратади. Об-ҳавога қараб март ойининг охири, апрел ойининг бошида, тоғ минтақасида эса – апрел ойининг иккинчи ярмида гуллайди. Бир текис яхши гуллаши, олиб борилган парвариш ишлари ва гуллашдан олдинги ёғингарчиликнинг миқдорига боғлиқ бўлади. Четдан чангланганда ёнғоқнинг шоналаниши яхшироқ кечади. Урғочи ва эркак гулларининг гуллаш бир вақтга тўғри келмаса, унда ўзидан чангланади ва 24% гача мева ҳосил бўлади. Ўрмон экинларини ва боғни ташкил этишдан олдин шу аҳволга эътибор берилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Битта майдонда ҳар хил типда гуллайдиган бир қанча навларни жойлаштириш мақсадга мувофиқдир.
Манба:
Бутков Е.А. "Ўзбекистонда ёнғоқни боғ типида плантацияларини барпо қилиш бўйича тавсиялар".
@AGROBLOGER канали