...

...




Ғўзага қандалаларнинг бир неча тури зарар келтиради. Асосий катта зарар келтирадиганлари беда ва дала қандалалари. Қандалалар ғўзанинг шона, гул ва кўсакларини ширасини сўриб зарар келтиради. Зарарланган ҳосил элементлари тушиб кетади, йирик кўсаклар тушиб кетмаса-да, қандала зараридан пахтаси чиртак бўлиб қолади. Натижада пахта ҳосилдорлиги ва тола сифати пасаяди.


Қандалалар ғўза шохларини ичига, мева элементларига айниқса, шоналарни ичига тухумларини қўяди. Бундай шоналарнинг (кўсак қурти зарарлаганидагидек) атрофидаги барглари очилиб кетиб, сарғаяди ва аксарият ҳолларда тўкилади. Қандала республикамиз шароитида йилига 3-4 насл бериши ва ғўзани зарарлаганида ўртача 2-3 ц гача ҳосил йўқотилиши мумкин. 


Кураш чоралари: Қандаланинг кўпайишини олдини олиш мақсадида эрта баҳорда дала атрофидаги уватларни бегона ўтлардан тозалаш лозим. Кимёвий ишлов ўтказиш учун иқтисодий зарар келтирадиган миқдор мезони белгиланган. Ғўза майдонларида 100 та ўсимликда ўртача 150-200 та ва ундан кўп қандала топилганида (Вилучо ёки виоспилан ёки коратек плюс ёки вирелл-д ва бошқа.) энг юқори самарали препаратларни қўлланилади

Report Page