##

##


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2022-йил 19-апрелдаги “Маҳаллабай ишлаш тизимини натижадорлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 33-сонли йиғилиш баёнининг 8-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Безнес ва тадбиркорлик олий мактаби ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум тасдиқланган.
Меморандум билан тасдиқланган режа-график асосида 1-13 июнь кунлари ўқув-семинар бўлиб ўтади.
Жорий йилнинг 2-июнь куни Нукус шаҳридаги Қорақалпоқ давлат университети биносида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш Агентлиги ташаббуси билан ҳоким ёрдамчилари иштирокида “Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил қилиш, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш йўллари” мавзусида малака ошириш семинарининг 2-куни бўлиб ўтди.
Малака ошириш семинарининг 2-куни Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҚР бошқармаси бошлиғи Х.Джумабаев, ҚР Давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи М.Бердиев, Давлат кадастрлари палатаси ҚР бошқармаси юридик бюро бошлиғи Т.Гаипов, Маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил этиш ва тадбиркорликни ривожлантириш йиғма бўлим бошлиғи ўринбосари Д.Калжановлар бошчилигида бўлиб ўтди ва 186 нафар ҳоким ёрдамчилари иштирок этди. 

Семинар (KPI) бўйича “Онлайн маҳалла” платформаси ва бошқа масалалар бўйича тушунчалар берилди, семинар қатнашчилари билан ўз-аро фикр алмашилди ва очиқ мулоқат қилиниб савол-жавоблар олинди.



Report Page