##

##


Жорий йилнинг 2-июнь куни Нукус шаҳридаги Қорақалпоқ давлат университети биносида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш Агентлиги ташаббуси билан ҳоким ёрдамчилари иштирокида “Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил қилиш, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш йўллари” мавзусида малака ошириш семинарининг 2-куни бўлиб ўтди.
Малака ошириш семинарининг 2-куни Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҚР бошқармаси бошлиғи Х.Джумабаев, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил этиш ва тадбиркорликни ривожлантириш йиғма бўлим бошлиғи ўринбосари Д.Калжанов, Нукус шаҳри давлат солиқ инспекцияси ва давлат ер кадастри вакиллари бошчилигида бўлиб ўтди ва 186 нафар ҳоким ёрдамчилари иштирок этди. 
Семинар (KPI) бўйича “Онлайн маҳалла” платформаси ва бошқа масалалар бўйича тушунчалар берилди, семинар қатнашчилари билан ўз-аро фикр алмашилди ва очиқ мулоқат қилиниб савол-жавоблар олинди.


Report Page