...

...


Илмий номи “myiopardalis pardalina” бўлган бу ҳашарот юртимизга Кавказ ва Кавказолди ҳудудларидан кириб келган. Қовун пашшаси бизнинг шароитда мавсум давомида уч ва ундан кўп миқдорда авлод беради. Ҳашарот қиш мавсумида 5-15 см тупроқ остида сохта ғумбак ҳолида яшайди. Май ойи охири ва июнь ойининг биринчи ўн кунлигида, яъни қовун палакларининг гуллаши ва мева тугиши даврида учиб чиқади. Ҳар бир етилган наслдан кейин зараркунандаларда яна 23-30 кундан сўнг яна насл пайдо бўлади. Битта пашша қовун пўсти остига 100-150 тагача уруғ қўяди. Оқибатда, қовунлар пишмасдан далада чириб, айниб кетади. Бундай қовунларни ҳатто, чорва моллари ҳам емайди. Лекин пашша пўсти қотолмайдиган қовунларга тухум қўя олмайди.


 Қовун пашшасига қарши қарши кураш чоралари:

Агротехник: Далада чириган қовунларни йиғиб олиб йўқотиб (кўмиб) ташлаш; ерни чуқур шудгор қилиш; эртапишар навларни эрта муддатларда экиш (пашша фақат энди пайдо бўлган меваларни зарарлайди, пўсти қотган меваларга тухум қўя олмайди). 


Қовун дала майдонларида қовунни усув ва гуллаш даврида қуйидагилар тавсия этилади:

Кураш чораси сифатида таъсир этувчиси Лямбда-цигалотрин бўлган KORATEK PLYUS 10% ёки VI BI-58 ёки VILUCHO ёки VIDELTAMETRIN ёки VIOSPILAN препаратлари нафақат қовун пашшаси балки бошқа ҳашорат зараркунадаларга қарши ҳам самарали таъсир кўрсатади.

Report Page