...

...

FERMER

Давлат экология қўмитаси йиғим-терим мавсуми бошланиши муносабати билан республиканинг барча фермер, корхона, ташкилот раҳбарлари ва аҳолисига мурожаат йўллади.

Қайд этилишича, мамлакатда 2022 йил ғалла ўрим йиғими мавсуми бошланиши муносабати билан ғалладан бўшаган майдонларда сомонпоя қолдиқларини йиғиштириб олиш, уларни ёқиб юбориш ҳолатларини бартараф этиш керак бўлади. Шу сабабдан барча хўжалик ҳудудларида етиштирилган бошоқли дон маҳсулотлари ўриб, йиғиб олингандан сўнг далаларда сомонпоя қолдиқларини йиғиштириб олиш ва ушбу ҳудудларда ёнғин содир бўлиши каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича зарурий чоралар кўриш талаб этилади.

Сомонпоя қолдиқлари ёниши натижасида атмосферага углерод оксиди, азот оксиди, азот икки оксиди, олтингугурт оксиди каби инсон соғлиғи учун зарарли бўлган заҳарли моддалар ажралиб чиқади. Сомон поялари ва уларнинг қолдиқлари ёқилган ҳудудларда ер унумдорлигининг кескин пасайиши, тупроқ структурасининг бузилиши ҳамда ёнғин натижасидаги юқори ҳарорат туфайли макро ва микроэлементларнинг йўқ бўлиб кетиши оқибатида экин ерларининг балл бонитети кескин пасаяди.

Сомон поялари ва уларнинг қолдиқларининг ёқилиш ҳолатига йўл қўйган ҳуқуқбузарларга ва ер эгаларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси (атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик) 3-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача (3 миллион сўм) бўлган миқдорда маъмурий жарималар қўлланилади. Ёнғин содир бўлган ғалла экин майдонларнинг ҳар бир гектарига етказилган зарар бўйича амалдаги тартиб асосида иқтисодий чоралар белгиланади.


FERMER канали

daryo.uz

Report Page