##

##


Жорий йилнинг 1-июнь куни Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҚР бошқармаси бошлиғи Х.Джумабаев, Беруний туманида яшовчи тадбиркор “Beruniy Parranda 777” МЧЖ раҳбари Г.Аллабергенова билан кооперация асосида паррандачилик ташкил этиш бўйича учрашув ўтказди ва масаласи жойида ижобий хал этилди.

Паррандачилик билан шуғулланувчи “Beruniy Parranda 777” МЧЖ таъсисчилигида “Sarkap Supply Golden Chicken” МЧЖ корхонаси ташкил этилди. Ўз фаолиятини бошлаган корхонада Беруний туманидаги “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган кам таъминланган, эҳтиёжманд ва ногиронлиги бор фуқаролардан 30 нафар фуқорани доимий иш билан таъминлаш режалаштирилган. Ушбу корхонада бозор талабларидан келиб чиқиб, тухум, парранда гўшти маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.


Report Page