##

##


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2022-йил 19-апрелдаги “Маҳаллабай ишлаш тизимини натижадорлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 33-сонли йиғилиш баёнининг 8-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Безнес ва тадбиркорлик олий мактаби ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум тасдиқланган.
Меморандум билан тасдиқланган режа-график асосида 1-13 июнь кунлари 3 та гуруҳга бўлинган холда ўқув-семинар бўлиб ўтади.
Жорий йилнинг 1-июнь куни Нукус шаҳридаги Қорақалпоқ давлат университети маданият саройида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш Агентлиги ташаббуси билан ҳоким ёрдамчилари иштирокида “Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил қилиш, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш йўллари” мавзусида малака ошириш семинари очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҚР бошқармаси бошлиғи Х.Джумабаев, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори А.Реймов, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари Г.Рзаевалар семинарни очиб берди.
Семинарда 1-гуруҳ 186 нафар ҳоким ёрдамчилари 3 та гуруҳга бўлинган ҳолда Қорақалпоқ давлат университети малакали профессор-ўқитувчилари томонидан ўқув машғулотлари олиб борилди.




Report Page