...

...

FERMER

Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасида “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги корхона раҳбарлари иштирокида 2022 пилла мавсуми ва ажратиладиган субсидияларга бағишланган видеомулоқот бўлиб ўтди.

Тадбирда пилла учун субсидия маблағларининг қонуний ва мақсадли тўлаб берилиши назорати ҳамда ипакчилик соҳасида эришилган янги натижалар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Қайд этилганидек, ўтган йилнинг ўзида 117,4 миллион долларлик 101 та инвестицион лойиҳа амалга оширилди. 2021 йили 862 минг нафардан ортиқ киши шу соҳада меҳнат қилди.

Жорий йилда ишчи кучини 1 миллион 130 мингдан ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинган. Айни пайтда барча касаначилар билан шартномалар тузиб қўйилган. Учинчи ва тўртинчи мавсумда пилла етиштириш ҳисобига кўрсаткични 27 минг тоннага етказиш ва 96 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилмоқда. Жорий йилда 115 та лойиҳа доирасида 132 миллион долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилади.

Эътиборли томони, тизимдаги корхоналарнинг маҳсулотлари савдоси бўйича Республика товар хом ашё биржасида махсус платформа ишга туширилди. Эски пиллахоналар ўрнида замонавий ипакчилик кластерлари ташкил этилди ва қисқа даврда уларнинг сони 80 тага етди.

– Президентимиз соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратмоқда, – деди Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Шарипов. – Ўтган 4-5 йиллик давр мобайнида ушбу соҳага доир ўнлаб қарор ва фармонлар қабул қилинди ва амалиётга босқичма-босқич татбиқ этилмоқда.

Жумладан, давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 8 июлдаги “Республикада мавжуд яйловлардан унумли фойдаланиш, ипак ва жунни қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, жорий йил 1 январдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар ҳар йили хонадонларда пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) ҳосилининг бир килограмми учун 5 минг сўм миқдорида республика бюджети ҳисобидан субсидия ажратилмоқда.

Шунга кўра, хонадонларда пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга Давлат бюджети ҳисобидан субсидия ажратиш тартиби ва шартлари қонун доирасида амалга оширилиши қаттиқ назоратга олинган.


ЎзА

FERMER канали

Report Page