...

...





Зарари: Шафтоли, олхўри, гилос, олча, ўрик, олма, нок ва беҳига жиддий зарар етказади. У асосан новда ва мевани зарарлайди. Гилос дарахтларида эса янги ўсган новда учидан кириб ўртасини ейди. Шафтолининг ёш новдаларини зарарлаб, бора-бора қуритиб қўяди. Шафтолида мева ичига кириб данак атрофини ейди.

Таърифи: Капалаги қанотларини ёзганда узунлиги 1,0-1,5 см, қўнғир тусли, кўкраги қорнидан қорамтирроқ. Олдинги қанотларининг чеккасида оқ доғчалари бор. Қанотларнинг попуги қўнғир тусли. Тухуми 0,7 мм; юмалоқ ёки овал шаклда, юқори томони буришган. Қуртининг катталиги 12 мм гача, ёшлигида оқ, ривожланиб бўлишига яқин оч қизғиш тусга киради. Ғумбаги жигар ранг, қуртининг сўнгги сегментининг юзасида қиллари бор, шу орқали бу қуртни олма қурти ва бошқа қуртлардан фарқлаш мумкин.

Ҳаёт цикли: Қурти пўстлоқ тангачаларининг остида ва ўсимлик қолдиқларининг орасида пил-лага ўралган қуртлик ҳолатида қишлайди. Эрта кўкламда қуртлар ғумбакка айланади ва шафтоли уллаган даврда капалаклар пайдо бўлади, булар кечқурун ва тун бошларида фаолроқ бўлади. Урғочи капалаклар дунёга келгандан беш кун кейин тухум қўя бошлайди. Капалаклар баргларга ва қисман барг ёнликларига, тугунча ва меваларга биттадан тухум қўяди. Урғочиси жами 100-200 та тухум қўяди. Қулай шароитда тухумдан уч кунда личинка чиқади, ҳаво совуганда тухумдан личинка чиқиши уч ҳафтагача чўзилиши мумкин. Тухумдан чиққан 1-авлод қуртлари новдаларда озиқланиб вояга етади. Иккинчи авлод қуртлари эса новдалар ва айрим ҳолларда мева билан озиқланади.Мевалар пишишига яқин шарқ мевахўри учун новдалардан кўра мевалар энг яхши озиқланиш ман-баига айланади.


Mанба: Замонавий интенсив гилос боғлари / Ш. Аброров. – Тошкент : Baktria press, 2018.

Кураш чоралари: VIRELL-D 55% ёки KORATEK PLYUS 10% ёки VILUCHO 35% ёки VIPROKLEM + VIOSPILAN сингари самарали воситалар тавсия этилган.

| Youtube | Веб сайт | Telegram |



Report Page