...

...



Зарари: Олма, нок, беҳи, гилос, олча, олхўри, ўрикда личинка ва етуги барг ширасини сўради, баргларни ўз тезаги билан ифлослантиради ва рангсизлантиради, ассимиляция хоссасини бузади. Қаттиқ зарарланган дарахтларнинг ҳосили камаяди, кейинги йил мева куртакларида ҳосил бўлмайди.


Таърифи: Вояга етган қандала узунлиги 3–3,5 мм, қора-қўнғир, олдинги қанотлари сербар, ойнадек тиниқ бўлади. Нотўғри шаклдаги қорамтир доғлари ва томир турлари бор. Шу сабабли қанотлари тўр кўринишини олади, орқадаги қанотлари камбар бўлади. Урғочисининг қорин учи юмалоқланган, тухуми 0,4 мм, кулранг-қора, чўзиқ бўлади. Личинкаси 0,6–2,3 мм, ясси узунчоқ, оч-қўнғир, учинчи ёшдан бошлаб қанот бошланғичлари пайдо бўлади.


Ҳаёт даври: Етук зоти хазон ости, пўстлоқ ёриқлари ва бошқа ҳимояланган жойларда қишлайди. Апрель бошларида ўйғониб дарахтларга кўчади. Урғочиси олма ва нок гуллаш даврининг охирида барг орқасига, этининг ичига 7–8 тадан қилиб, жами 400 тагача тухум қўяди. Тухумдан 20–30 кунда личинка чиқиб, 25–30 кунда вояга етади. Вояга етган қандала ва личинкалар баргнинг остки томонидан ширасини сўриб зарарлайди. Кучли зарарланган барглар рангсизланади ва баргнинг остки томони қандала тезаги билан бўялиб қopa доғ бўлиб қолади. Июнда биринчи бўғиннинг вояга етганлари пайдо бўлади, улар дарҳол урчийди ва тухум қўя бошлайди. Августда иккинчи, кўп миқдорда чиқиб катта зарар етказадиган ҳамда қишлашга кетадиган бўғиннинг вояга етганлари пайдо бўлади. Йилига иккита авлод беради.


Кураш чоралари: таркибида ацетамиприд, имидоклоприд ёки диметоат бўлган препаратлар билан ишлов берилади.

Агротехник тадбирлар – кузда хазон баргларни тўплаб кўмиб юбориш, дарахт танасини эски пўстлоқлардан тозалаш, дарахт атрофини чопиқ қилиш, дарахтлар танасини оқлаш. Зараркунанданинг ҳар бир авлодига қарши бир мартадан қуйидаги кимёвий препаратлардан бири вегетация даврида пуркалади: VIOSPILAN ёки VI VI-58 ёки VIDELTAMETRIN ёки VIRELL-D қўллашни тавсия берамиз.










Report Page