"1 июн Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" ҳамда Водиллик Хамид полвон ва Темир полвонлар хотирасига бағишланган Халқаро "Хотира турнири" бўлиб ўтди.

"1 июн Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" ҳамда Водиллик Хамид полвон ва Темир полвонлар хотирасига бағишланган Халқаро "Хотира турнири" бўлиб ўтди.


Фарғона тумани "Чинор таги" истироҳат боғида хар йили анъанага айланиб келаётган Белбоғли кураш тури бўйича водиллик Хамид полвон ва Темир полвонлар хотирасига бағишланган Республика турнири бу йили ҳам кўтаринки рухда ўтказилмоқда. Мусобақада Республиканинг барча вилоятлари ҳамда қўшни Қирғизистон, Тожикистон ва Россия давлатларидан ҳам спортчилар иштирок этмоқда.

Турнир 1, 2 июн кунлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу турнирни биринчи кунида турнирни очиб бериш учун Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Х.Ахмедов хамда туман ҳокими Ш.А.Мўминовлар  сўзга чиқди ҳамда турнир иштирокчиларига омад тилади.

Туман ҳокими ўз сўзида давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 4-ноябрдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мардлик, жасурлик, ватанпарварлик ғояларини ўзида мужассам этган миллий спортимиз бўлган курашни оммалаштириш муҳим аҳамият касб этади. Қарор доирасида қабул қилинган “Йўл харитаси” белгиланган чора-тадбирлар эса курашни келгусида Халқаро олимпия ўйинлари дастурига киритишга хизмат қилишини таъкидлади.

Шундан сўнг биринчи кунга белгиланган 55, 60, 66, 73, 81, 90, 100 кг вазндаги спортчилар ўртасида бахсларга старт берилди.

Ғолибларни вилоят хокимининг ўринбосари Х.Ахмедов, туман хокими Ш.Мўминов хамда сектор рахбарлаи қутлаб, уларга диплом, медаль ва эсдалик совғаларини топширди.

Report Page