...
@JizzaxМаълум бўлишича, вирус 41 ёшли Цзянсу вилоятида яшовчи эркакда аниқланган. Унда касалликнинг биринчи аломати юқори иситма билан 23 апрелда пайдо бўлган, 28 апрель куни эса бемор маҳаллий касалхонага ётқизилган.
Таъкидланишича, бир ой ўтгач, 28 май куни Хитой касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази юқтирган одамдан олинган намуналарнинг геноми бўйича текширув ўтказган. Таҳлил натижаси парранда гриппининг «H10N3» турига ижобий натижа кўрсатган.
Шифокорлар аниқланган инфекция юқумли эмаслигини маълум қилган. Бироқ бемор билан яқин алоқада бўлганларнинг барчаси тиббий назоратга олинган. Айни пайтда юқтирган беморнинг аҳволи яхши экани айтилган.