...

...

AGROBLOGER

Ховос тумани Ховособод сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги “Ховособод Азамад” фермер хўжалиги даласида жорий йилги ғалла ўримини муваффақиятли ташкил этиш масалаларига бағишлаб Сирдарё вилояти миқёсида кўргазмали амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда вилоят ва туманлар ҳокимлари, секторлар, мутасадди ташкилотлар ва фермер хўжаликлари раҳбар ва масъуллари иштирок этди.

Тадбирда жорий қишлоқ хўжалиги мавсумида етиштирилган дон ҳосили ўрим-йиғим ишларини қисқа фурсатларда ва сифатли ташкил этиш, жумладан, ҳудудий “ғалла штаблари”, туман ишчи гуруҳлари ва ғалла ўрим-йиғим отрядларини ташкил этиш, дон қабул қилиш шохобчаларини мавсумга тайёрлаш, комбайнлар учун эҳтиёт қисмлар захирасини яратиш ва бошқа зарур чора-тадбирларни кечиктирмай амалга ошириш лозимлиги таъкидланди. 

Тадбирда ўрим-йиғим отрядларидаги ташкилий тайёргарлик масалалари, ўриш-янчиш, ташиш ва бошқа алоқадор техникалар, ғалла қабул пунктларидаги мавсумга шайлик ҳолатлари яна бир бор кўрикдан ўтказилди.

Жами 225 минг тонналик улкан хирмон кўтаришга ўз вақтида эришиш бўйича тизимли ишлар олиб бориш зарурлиги, бунинг учун мавжуд комбайн ва техникалардан самарали фойдаланиш, ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш, ғалла ўрилган майдонларни узлуксиз шудгорлаб, такрорий экинлар экиш борасида ҳам мутасаддиларга зарур топшириқлар берилди. 

Комбайн операторлари ва ишчи-мутахассислар, отряд раҳбарларига қулай шароит яратиш чораларини кўриш баробарида ўрим-йиғим ишларида жонбозлик кўрсатганлар моддий, маънавий жиҳатдан рағбатлантирилиши қайд этилди.

Вилоят касаба уюшмалари томонидан ғалла ўрим-йиғими илғорларини муносиб тақдирлаш мақсадида, мамлакатимиздаги дам олиш санаторийларига ғалла ўрим-йиғимида ўз ҳудудида жонбозлик кўрсатиб 1-ўринни эгаллаганларга 50 дона, 2-ўринга 30 ва 3-ўринни эгаллаган отряд аъзоларига 20 дона йўлланма бепул берилиши айтилди.

Вилоятдаги 1 минг 959 та ғаллачилик фермер хўжалиги томонидан жорий йилда 85 минг гектар майдонда ғалла етиштирилди. 












– Пишиб етилаётган ғалла ҳосилини юқори унумдор комбайнлар ёрдамида қисқа фурсатларда ўриб-янчиб олиб, қабул масканларига етказиш мақсадида вилоятнинг барча ҳудудларида сифатли техника ва ишчи кучи жалб этилган ҳолда 177 та махсус отряд ташкил этилди, – дейди “МТП Агротехсервис” масъулияти чекланган жамият раиси Раҳматилла Саъдуллаев. – Мавсум давомида вилоят бўйича 332 та ғалла ўриш комбайни, 1 минг 293 та дон ташиш техникаси хизмат қилишини режалаштирдик. 

Бундан ташқари, ёқилғи ва мойлаш маҳсулотларини далага узлуксиз етказиб бериш, зарурат бўлганда техник сервис хизмати кўрсатиш мақсадида 98 та кўчма мобиль хизмат кўрсатиш бригадалари ташкил этилди. Техникани ўрим-йиғимга тайёрлаш учун 7 миллиард сўм сарфланди ва эҳтиёт қисмлар учун 1 миллиард 500 миллион сўм захира яратилди. 

Шу ўринда, вилоятда старт олган ғалла ўримини тез ва сифатли ўтказиш мақсадида 20 дона янги унумдор ўриш-янчиш комбайни лизинг шартномаси асосида олиб келинди.


– Ўтган йили операторлик қилган комбайним ёрдамида 450 гектар ғалла майдони донини ўриб янчган эдим, – дейди комбайн оператори, ховослик механизатор Шерзод Холмирзаев. – Етиштирилган ҳосилни исроф қилмай, сифатли ўриб янчиб олиш учун, барча ўрим машиналари техник соз бўлиши, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва зарурат туғилганда техник хизмат кўрсатиш далада ташкил қилингани, комбайнчи, ҳайдовчи ва отряд аъзоларига далада ва ғалла қабул қилиш пунктларида уч маҳал иссиқ овқат ва махсус кийим-бош тарқатилди. Шунингдек, ўримда қатнашаётган ҳар бир комбайн ҳайдовчиларига 1 миллион сўмдан аванс пуллари берилди. Бу эса биз ўрим-йиғимда бўлган пайтимизда оила аъзоларимизнинг кундалик рўзғори учун айни муддао бўлди. Буларнинг барчаси иш унумини ошириб, янада сифатли меҳнат қилишимизга туртки бўлади.

Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев сўзга чиқди.

 

 А.Қаюмов, Ф.Тошматов (сурат) ЎзА

AGROBLOGER канали

Report Page