...

...

@Jizzax

Маълум қилинишича, олимлар Ғарбий Нил вирусининг тарқалиш хавфини аниқлаш учун янги моделни ишлаб чиққан. Унга кўра, кейинги 20–30 йил ичида хасталикнинг тарқалмаслиги, аммо иқлим ўзгариши билан хавф даражаси ортиб бориши маълум бўлган.


«Ғарбий Нил вируси ҳозирда Буюк Британияда мавжуд эмас. Аммо мамлакатда уни ташиб юрувчи ҳамда одамларга юқтириши мумкин бўлган ‘Culex pipiensʼ чивинлари бор», дейилади хабарда.


Қайд этилишича, Ғарбий Нил вируси ҳозиргача Италия ва Германияда қайд этилган бўлиб, бу унинг иқлимга мослашиши мумкинлигини англатади.


Маълумот ўрнида, Ғарбий Нил вируси чивинлар томонидан тарқалади ва унга қарши вакцина йўқ. Аксарият одамларда уни юқтириб олган тақдирда ҳам ҳеч қандай аломатлар кўринмайди, аммо инфекция жиддий асаб касалликларига олиб келиши мумкин.

Report Page