...

...

@Jizzax

Жорий йилнинг 24 май куни соат 13.30 ларда Сирдарё вилояти ИИБ ТХТБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, «Ховос-Тошкент» йўналишидаги йўловчи электропоезди Ховос айланма йўлининг 2 км 6 пикетида 25-30 ёшлар атрофидаги шахси номаълум аёл кишини уриб юборганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.


Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу аёл 1999 йилда туғилган Ховос тумани Гулбахор МФЙда яшаган Т.Ш. эканлиги ҳамда ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида электропоезд уриб юборганлиги аниқланган. Аёл олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.


Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси

Report Page