...

...


Касаллик кучли ривожланиши учун лозим бўлган шартлардан энг муҳими – юқори ҳаво намлиги узоқ вақтгача мавжуд бўлишидир. Помидорнинг пастки баргларини юлиб олиб ташлаш ва иссиқхонани иситиш ва шамоллатиш ёрдамида намлик 70-80% бўлиши таъминланса, экин кучли зарарланмайди. 

Касаллик билан олдин гуллар зарарланади, улардан касаллик баргларга, барглардан пояга ўтади. Баргларда оч-қўнғир, думалоқроқ шаклли доғлар пайдо бўлади ва улар баргни бутунлай қоплаши мумкин.

Пояда одатда оч-қўнғир, узунлиги 1 мм дан бир неча см гача бўлган қуруқ доғлар ривожланади, вақт ўтиши билан зарарланган жойлар қора тус олади.

Лупа билан қараганда поя устида тўқ-қўнғир, эшилган каноп ипига ўхшаш мицелийни (юпқа моғор қатламини) кўриш мумкин. Новдаларда рангсиз, устида кулранг моғор пайдо қилувчи доғлар ривожланади. Меваларнинг устида, одатда улар новдага бириккан жойларида, кулранг-яшил ва кулранг-қўнғир некроз (яра) лар ривожланади ва мевалар ўша жойларидан бошлаб чирийди.

Касаллик кучли ривожланиши учун лозим бўлган шартлардан энг муҳими – юқори ҳаво намлиги узоқ вақтгача мавжуд бўлишидир. Помидорнинг пастки баргларини юлиб олиб ташлаш ва иссиқхонани иситиш ва шамоллатиш ёрдамида намлик 70% бўлиши таъминланса, экин кучли зарарланмайди. 

Инфекция тўпланишининг олдини олиш учун зарарланган ўсимлик қолдиқларини иссиқхонадан чиқариб, йўқотиш лозим.

Касаллик кучли ривожланиш хавфи бўлса, экинга фунгицид CUFIT 10 мл + CUBATER 20 мл = 10 литр ҳисобида ёки CUFIT 20 мл = литр ҳисобида баргдан яхшилаб ишлов бериш керак.

Қўзғатувчи бензимидазолларга чидамли; дикарбоксимидлар (ипродион, винклозолин) мунтазам равишда ишлатилса, қўзғатувчида уларга ҳам чидамлилик ривожланиши эҳтимолини ҳисобга олиб, фунгицид қўллашнинг пухта тайёрланган программасини ишлаб чиқиш талаб қилинади.

Инфекция тўпланишининг олдини олиш учун зарарланган ўсимлик қолдиқларини иссиқхонадан чиқариб, йўқотиш лозим. Касаллик кучли ривожланиш хавфи бўлса, экинга фунгицид (дихлофлуанид, ипродион) пуркаш тавсия қилинган. Қўзғатувчи бензимидазолларга чидамли; дикарбоксимидлар (ипродион, винклозолин) мунтазам равишда ишлатилса, қўзғатувчида уларга ҳам чидамлилик ривожланиши эҳтимолини ҳисобга олиб, фунгицид қўллашнинг пухта тайёрланган программасини ишлаб чиқиш талаб қилинади.



Report Page