Қанликўл туманида ҳоким ёрдамчилари билан учрашув ўтказилди

Қанликўл туманида ҳоким ёрдамчилари билан учрашув ўтказилди


Жорий йилнинг 27-май куни Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҚР бошқармаси бошлиғи Х.Джумабаев, Бўзатов туманига Республикадан бириктирилган вакил Б.Султанов, Қонликўл тумани марказ раҳбари М.Бекбаулиевларнинг бошчилигида ҳоким ёрдамчилари билан тўғридан-тўғри учрашув ўтказилди.
Ушрашув давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг 1-ўринбосари тамонидан 2022 йилнинг I-чорагида 88,59 балл билан 1-ўринни эгаллагани ва Қорақалпоғистон Республикаси бўйича маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида энг яхши натижа кўрсатгани учун Қанликўл туманига Республикадан бириктирилган вакили Т.Юсупов ташаккурнома билан тақдирланди.
2022 йилнинг I-чорагида, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан Қанликўл тумани маҳаллаларига бириктирилган ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари ва ҳоким ёрдамчиларининг I-чорагида йул куйилган хато ва камчиликларни келажакда кайтарилмаслиги хамда йилнинг 2-чорагида ишланадиган ишлари ҳақида маълумот ва таклифлари олинди.


Report Page