Хўжайли туманида ҳоким ёрдамчилари билан учрашув ўтказилди

Хўжайли туманида ҳоким ёрдамчилари билан учрашув ўтказилди


Жорий йилнинг 27-май куни Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҚР бошқармаси бошлиғи Х.Джумабаев, Хўжайли туман ҳокимининг 1-ўринбосари И.Сдиков, Республикадан Хўжайли туманига Республикадан бириктирилган вакил Б. Жумамуратов, Бўзатов туманига Республикадан бириктирилган вакил Б.Султановларнинг бошчилигида ҳоким ёрдамчилари билан тўғридан-тўғри учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида Хўжайли туманида маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази биносини ташкил этишда ва ҳоким ёрдамчиларига компьютер жамланмасини олишда ҳамда шу фаолиятдаги кўрсатган натижали ишлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг 1-ўринбосари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманига Республикадан бириктирилган вакили Б. Жумамуратов ташаккурнома билан тақдирланди.
2022 йилнинг I-чорагида маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан, Хўжайли тумани маҳаллаларига бириктирилган ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари ва ҳоким ёрдамчиларининг I-чорагида йул куйилган хато ва камчиликларни келажакда кайтарилмаслиги хамда йилнинг 2-чорагида ишланадиган ишлари ҳақида маълумот ва таклифлари олинди.



Report Page