...

...

@Jizzax

Маълум қилинишича, Олмазор туман БЎСМ-1 спорт мактабида спорт мураббийи бўлган 29 ёшли М.А. 5 ёшли ўғли М.И.нинг водопровод «шланка»сидан совуқ сув ичганини кўриб, унинг кўкрак қафасига урган. Шунингдек, уни ошхонага олиб кириб, ошхонадаги стол устидаги косаларга сузилган овқатларни еб қўйгани учун қорин қисмига мушти билан уриб, болага қасдан оғир тан жароҳати етказган.


Оқибатда М.И. олган тан жароҳатлари билан Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 2-сонли болалар жарроҳлик шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.


Ҳолат бўйича, М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «д» банди билан 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланган.

Report Page