...

...


Қашқадарёда "Комплаенс-назорат" бўлимига ходимларни танлаб олиш мақсадида тест синовлари ўтказилмоқда

Кадастр Агентлиги Коррупцияга қарши курашиш ва “Комплаенс-назорат” бўлими вакант лавозимлари учун танлов эълон қилган еди

Айни кунларда, Коррупцияга қарши курашиш ва “Комплаенс-назорат” бўлимига ходимларни танлаб олиш мақсадидаги тест синовлари Республиканинг барча вилоятида режа асосида ўтказиб келинмоқда. 

Бугун Қашқадарё вилоятида Кадастр Агентлиги ҳамда Давлат Кадастрлари палатаси Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятлари бошқармаларининг “Комплаенс-назорат” бўлимларига ходимларни танлаб олиш мақсадидаги тест синовлари бўлиб ўтмоқда.

"Тест синовида номзодларнинг коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари, коррупцион хавф-хатарларни аниқлаш, давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидалари, коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган давлат сиёсати, қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар ва республикада амалга оширилаётган иқтисодий-ҳуқуқий ислоҳотлар борасидаги билимлари синовдан ўтказилади" дейди Бахтиёр Шомансуров Кадастр агентлиги “Комлаенс назорат” бўлими бошлиғи.

Эслатиб ўтамиз, тест натижалари Кадастр агентлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб борилади.

Report Page