Ҳоким ёрдамчилари ва Республика вакиллари ташаккурномалар билан тақдирланди.

Ҳоким ёрдамчилари ва Республика вакиллари ташаккурномалар билан тақдирланди.


⚜️ Жорий йилнинг 25-май куни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари Н.Ерлепесов, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ бошқарув Раиси ўринбосари Ф.Абдурахманов, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҚР бошқармаси бошлиғи Х.Джумабаевларнинг бошчилигида ташаккурномалар топширилди.
⚜️ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг мажлислар залида "Инсон қадрини улуғлаш учун мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳатлар давомида "Маҳаллабай" ишлаш тизими орқали ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, давлат сиёсатини маҳаллагача тушириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадини кучайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва шу орқали камбағалликни қисқартириш йўлида, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида 1 нафар энг яхши натижа кўрсатган Шўманой тумани “Бегжап” овул фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси А.Галиакберов Президентимиз томонидан ажратилган совға “MacBook Pro” ноутбук ва ташаккурнома, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан самарали натижа кўрсатган 178 нафар ҳоким ёрдамчилари ташаккурномалар билан тақдирланди.
⚜️ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тамонидан Қорақалпоғистон Республикаси бўйича маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида самарали фаолият кўрсатган Республикадан бириктирилган 3 нафар Республика вакиллари ташаккурнома билан тақдирланди.
⚜️ 2022 йилнинг I-чорагида, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан Республикамиздаги маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича “Онлайн маҳалла” платформаси орқали автоматик равишда баҳоландилар.

Report Page