...

...


шоли экиладиган ерларни мунтазам равишда органик моддалар билан бойитиб туриш ҳосилдорликни оширишда катта аҳамиятга эга. Ерга органик ўғитлар молиш тупроқ микроорганизмлари ҳаёт фаолиятининг активлашишига, тупроқнинг чиринди (гумус) ва азот билан бойишига ҳамда физикавий хусусиятларининг яхшиланишига имкон беради. Органик ўғит сифатида гўнг, кўкат ва оралиқ экинлар (нўхат, буғдой, беда ва бошқалар) илдиз, ўрилма қолдиқлари тавсия қилинади. Гўнг кузги шудгорлаш вақтида ёки эрта баҳорда гектарига 15-20 т ҳисобидан далага бир текис сочилади. Агар гўнг шолипояда бир текис сочилмай, у ер-бу ерда тўпланиб қолса, баъзи касалликлар, масалан, пирикуляриоз учун қулай шароит вужудга келиб, у авж олиб кетиши мумкин. Шолипояларга янги гўнг солиш ярамайди, чунки ундаги курмак, шамак каби катта зиён келтирувчи бегона ўтлар уруғи далани ифлослайди. Механик таркиби енгил қумлоқ ва яримқумлоқ тупроқларда органик ўғит сифатида шоли похолини ПУН-5 ёки ПУН-6 комбайнларда майдалаб, далага бир миқдор солиш яхши самара беради. Гўнгни вақти-вақти билан ишлатиш, сидератни ҳайдаш, минерал ўғитларни тежаш имкониятини яратади.

Суспензия органик ўғитлардан фойдаланиш ҳам экологик тоза маҳсулот етиштиришда ёрдам беради!

Report Page