...

...

FERMER

Самарқанд давлат университети биология факультети магистри Маҳлиё Турдимуродова мазкур университет доценти Баҳриддин Бозоров илмий раҳбарлигида қўй сути ва унинг фойдали жиҳатлари бўйича тадқиқотлар олиб бормоқда.

Тадқиқотчининг Россия, Қозоғистон, Ҳиндистон, АҚШ каби давлатларнинг нуфузли журналларда ўнга яқин мақолалари нашр этилган. Ҳайвонлар физиологияси фанидан Республика олимпиадасида 3-ўринни қўлга киритган.

М. Турдимуродова олиб бораётган ўз тадқиқотлари бўйича қуйидагиларни сўзлаб берди:

— Қўй сути сигир сутига нисбатан анча фойдали. У холестерин даражасини пасайтириш, суякларни мустаҳкамлаш, иммунитетни ошириш, ўсиш ва ривожланишни яхшилаш, туғма нуқсонларни олдини олиш, яллиғланишни камайтириш, саратонга қарши курашиш каби фойдали жиҳатларга эга, — дейди магистр Маҳлиё Турдимуродова. — Бундан ташқари, қон босимни пасайтиради. Қўй сути бутун дунё бўйлаб минг йиллар давомида озиқ-овқат сифатида ишлатилган. У сигир сути каби кенг тарқалмаган бўлса-да, анча машҳур.

Баъзи минтақаларда, хусусан, Изроил, Бразилия, Нидерландия каби давлатларда истеъмол учун асосий манбага айланган. Қўй сути дунёдаги машҳур пишлоқ, йогурт ва турли хил ичимлик олишда ҳам фойдаланилади.

Қўй сутини истеъмол қилинганда, оқсил, углеводлар, фойдали ёғлар, муҳим менираллар ва витаминларга эга бўлади. Кўпчилик қўйларнинг сут бериш вақти чекланган, яъни йил фаслларига ва озуқасининг турига қараб улардан сифатли сут олиш мумкин.

Сут таркибидаги А ва Е витаминлари танадаги антиоксидантлар бўлиб, заҳарли токсинларни излайди ва уларни организмдан йўқотиб юборади. Бунинг натижасида сурункали касаллик ва стрессларнинг бошланишини олдини олади.

Яна бир муҳим жиҳати шундан иборатки, Е витамин терининг саломатлигини таъминлаш учун ҳам хизмат қилади. Қўй сути таркибидаги оқсил, бошқа ҳайвон сутидаги оқсил миқдорига қараганда кўп бўлади. 100 грам сутда 5,4 гр. оқсил бор.

Илмий тадқиқотларимиз натижасида қўй ва сигир сутларидаги витамин моддаларни таҳлил қилдим. 100 гр. қўй сутида А витамини 42 мг., Б1- 78 мг., Б2 - 0.37 мг., Б5 - 040 мг., Б12 - 0.72 мг., C - 4.14 мг., Д - 0.16 мг. борлиги аниқланди. Сигир сути таркибида эса А витамини 40 мг., Б1- 38 мг., Б2 - 0.15 мг., Б5 - 0.32 мг., Б12 - 0.33 мг., C - 1.0 мг., Д - 0.07 мг.

Юқоридаги статистик маълумотларга эътибор қиладиган бўлсак, қўй сути сигир сутига нисбатан 1-1,5 баробар бой витаминга эга экан. Шунинг учун ҳам қўй сути сигир сутига қараганда истеъмол қилинганда осон ва тез ҳазм бўлади.


FERMER канали

Самарқанд давлат университети ахборот хизмати ходими

Беҳруз Шамсиддинов


Report Page