...

...

AGROBLOGER

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг дастлабки тўрт ойида Покистон ва Афғонистон Ўзбекистондан мева-сабзавот истеъмолчиларининг етакчи бешталигига кирди.

2022 йилнинг январь-апрель ойларида Покистонга 16,8 миллион долларлик 6,2 минг тонна, Афғонистонга эса 11,3 миллион долларлик 15,7 минг тонна мева-сабзавот жўнатилган, деб ёзмоқда Nuz.uz.

Аввалроқ East Fruit расмий статистик маълумотларга таяниб, Покистонга Сурхондарё вилоятидан эртапишар сабзавот ва мевалар етказиб беришнинг қарийб учдан бир қисми, Афғонистонга эса 20 фоиздан ортиғи тўғри келиши ҳақида хабар берган эди.

Расмий статистик маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида мева-сабзавот экспортининг қиймат бўйича энг катта ҳажми Россия Федерацияси улушига тўғри келган. Ушбу мамлакатга 59,3 миллион долларлик 68,8 минг тонна сабзавот ва мева (мева-сабзавот маҳсулотлари умумий ҳажмининг 24,7 фоизи) жўнатилган.

Иккинчи ўринда Қозоғистон бўлиб, у ерга 57,2 миллион долларлик (23,8 фоиз) 191,4 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жўнатилган.

Ундан кейинги ўринда 35 миллион долларлик (14,6 фоиз) 41,8 минг тонна Ўзбекистон сабзавот ва меваларини импорт қилган Хитой турибди.

Жами мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми ўтган тўрт ой давомида 403,2 минг тоннани ташкил этиб, қиймат ифодасида 239,9 миллион долларга етди (2021 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 23,1 фоизни ташкил этди).

2022 йилнинг январь-апрель ойларида мева-сабзавот маҳсулотларининг умумий экспортдаги улуши 3,4 фоизни ташкил этди.

Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий бозорлари – Россия Федерацияси, Қозоғистон, Хитой ва Покистондир.


EastFruit

AGROBLOGER канали

Report Page