...

...


ғўза агробиоценозларида беда бити миқдорини баҳорда 50-60% гача, полиз битини 10-13% гача камайтириб турувчи еттинуқтали (Coccinella septempunctata), ғўза битлари миқдорини самарали камайтириб турувчи ўзгарувчан (Adonia variegata) (70-расм), жуда хўра 14 нуқтали (Propilaea quadruordecipunctata) ва ғўзада битлар миқдорини кескин камайтириб турувчи Scymnus frontalis, ўнбирнуқтали Coccinella undecimpunctata турлари учрайди.

Хонқизи қўнғизлари ўсимлик битларидан ташқари каналар, қалқондорлар, капалакларнинг тухум ва кичик ёшдаги қуртлари ҳамда фитономус личинкалари билан ҳам озиқланади. Ўсимлик битлари билан озиқланадиган бу оила вакилларининг 16 авлодга тааллуқли 70 га яқин тури қайд қилинган (Мансуров, Хамраев, Бабанов, 2003). Хонқизи қўнғизлари чўзинчоқ, шарсимон шаклда, елка томони қавариқ. Сарғиш-қизил қанот устларида қора нуқталар ва доғлар бўлади. Тухумлари сарғиш рангли, овал чўзинчоқ шаклда бўлиб, уларни тўп-тўп қилиб, ўсимлик битлари тўдалари орасига, бегона ўтларга, ғўза барглари орқасига ва шоналари ичига қўяди. Тухумлардан личинкалар деярли бир вақтда оммавий равишда чиқади. Кичик ёшдаги личинкалар камҳаракат бўлиб, уларнинг ёши ошган сари ҳаракатчанлиги ошади. Личинкалар кулранг-сарғиш тусда бўлиб, қорнининг икки ёнида қора ва сарғиш-қизил доғлари бор.

Ривожланишини тугатган личинкалар танасининг кейинги томони билан субстратга ёпишиб, ғумбакка айланади. Ғумбаклар кўпинча личинкалар озиқланган ўсимликнинг баргларида ёки шохларида жойлашади.

Хонқизи қўнғизлари тоғларда вояга етган фазасида қишлайди(3-расм). Қишловдан чиққан қўнғизлар март охири-апрел бошларида бедапоя, боғларга ва ёввойи ўсимликларга тарқалади. Хонқизи қўнғизлари мавсум давомида озуқага боғлиқ ҳолда яшаш жойларини ўзгартириб туради. Июл охири-августдан бошлаб кўпчилик хонқизи қўнғизлари ёзги уйқуга кириш учун водийлардан тоғларга қараб кўчади. 


ХОНҚИЗИНИ БОҒЛАРГА ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЖАЛБ ҚИЛИШ МУМКИН?


Маълумки, хонқизи асосан мевали дарахтлардаги шира ва ўсимлик битлари билан озиқланади. Мевали боғларга хонқизини жалб этиш учун баҳорда дарахтлар барглари ва гулларига сувли шакар сиропини пуркаш жуда фойдали ҳисобланади. Бу асалариларнинг эътиборига ҳам тушади. 


Айрим тажрибали боғбонлар бундай тадбирни мевали дарахтлар тагидаги тупроққа ҳам сепилиши кераклигини айтадилар, лекин бу нотўғри. Сабаби, бундай ишлов бериш чумолиларни чақиради.

Манба: AGROBLOGER канали

| Youtube | Веб сайт | Telegram |





Report Page