...

...

AGROBLOGER

Замбуруғ ток ўсимлигининг барча яшил аъзоларида- барг ва тўп гулларида, мева тугунчаларида, яшил новда учларида, жингалак ва узум бандларида ривожланиб кучли зарарлайди. Зарарланган барглар ёғсимон, сариқ –яшил доғлар билан қопланади ва кейинчалик қўнғир тусли бўлиб қолади. Зарарланган барглар қовжираб тўкилиб кетади. Мева тугунчалари конидияли оқ ғубор билан қопланади. Узум меваси нўхатдек бўлгандан сўнг (ғўра даври) замбуруғ меванинг ичида ўсади. Ғужумлар зарарланиши натижасида шакли бузилиб, сўлиди ва хира зангори рангда бўлади. 

Мильдъюнинг зарарли асорати. Баҳор ва ёз ойлари сурункали ва кўп ёғингарчилик бўлган йиллари 50-60 % ҳосил нобуд бўлиши мумкин, ҳосилнинг сифати ундан ҳам паст бўлади. Узум қайта ишланганда шароб ва шарбатнинг таъми хам бузилади. Дамба-дам ёғиб турган ёмғир, юқори намгарчилик (70-90 %) ва ҳароратнинг юқори эмаслиги (17-25 градус) касалликнинг тез ва жадал ривожланишига қулайдир. 

Кураш чоралари. Барча тўкилган барглар (уларда касаллик юқуми бор)тупроқни ағдариб чопиш йўли билан йўқотилади. «Ерток» усулидаги токзорларни тик симбағазга кўтариш. Шўра ва ғўра хомтокларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш новдаларни ёйиб тараш ва боғлаш. Туп ораларида шудринг тутувчи бегона ўтларни йўқотиш. Касаллик ва совуқларга чидамлигини ошириш мақсадида калийли ва фосфорли минерал ўғитлари билан мунтазам равишда озиқлантирилади. 

Мавсумда мильдю, антракноз, оидиум тарқалган токзорлар кузда ёки баҳорда куртаклар ёзилишдан олдин 3%-ли бордо суюқлиги (10 литр сувда 300 г. мис купороси+300 г. оҳак) билан барча занг ва новдаларини ювиш даражасида пуркалади. 2-3%-ли темир купоросини ёки 1%-ли мис купоросини қўлласа ҳам бўлади. 5 градусли ООҚ (оҳак- олтингугурт қайнатмаси) ҳам самаралидир. 

Кўкламда барглар ёзила бошлагандан 5-6 чинбарг давригача бордо суюқлигининг 1%-лиги ёки Топсин 0,1%, Байлетон препаратларининг 0,3%-ли ёки Ридомил голд, Курзат препаратларини 0,03%-лиги қилиб пуркаш мақсадга мувофиқдир. Май ойи серёғин келса ва июнда ҳам ёғингарчилик бўлса пуркашлар 7-10 кун оралатиб 2-3 марта такрорланади.


AGROBLOGER канали

dehqon.uz


Report Page