.....

.....

.....

Ассалому алайкум қадрли болажонлар! Менинг кичик дўстларим!

Аввало шуни айтиб қўяй, бу байрам ҳаммадан кўпроқ 11-синфларга тегишли. Шунинг учун, биринчи ўринда мактабдан учирма бўлаётган мана шу ёшларнинг келгусидаги барча ўқиш ва ишларига улкан муваффақият тилайман. Укаларим, сингилларим! Шу гапимни бир умр эсларингдан чиқарманглар. Инсон катта бир ташкилотга раҳбар бўлиб ҳам майда одам бўлиши, ёки оддий бир бинога қўриқчи бўлиб ҳам катта одам бўлиши мумкин. Катта ва майда одам ўртасидаги фарқ инсоннинг жамиятда эгаллаган поғонасига боғлиқ эмас. Уларнинг фарқи юрагнда, қалбида!.. Катта одамнинг юраги ватан деб уради, майда одамнинг юраги эса ошқозон деб, жиғилдон деб уради... Мен сизларнинг ҳаммаларингизнинг катта одам бўлишларингизни тилайман, керак бўлса сизлардан шуни илтимос қоламан... 

Ҳаммамиз яхши биламизки, бошқа давлатларда мактабга фақат таълим даргоҳи сифатида қаралса, бизда у тарбия маскани ҳамдир. Чунки бизда боланинг бегонаси бўлмайди, деган нақл бор. Шунинг учун, мактабдаги барча устозларингиз сизнинг билим олиб, камол топишингиз билан бирга, мактабда ўтган ҳар бир ўқув йилингизнинг сиз учун унутилмас лаҳзаларга бой бўлишини истайди. Чунки, балки ўзингиз буни ҳис қиларсиз, балки қилмассиз, сизнинг қувончингиз бизнинг қувончимиз, сизнинг ютуқларингиз бизнинг ҳам ютуқларимиздир. 

Бир режамиз бор эди... Хабарингиз бор 2021-22-ўқув йилида мактабимизнинг жуда кўп ўқувчиларининг ижод намуналари туман, вилоят, республика матбуотида эълон қилинди. Биз бугун сизнинг ҳам бизнинг ҳам устозимиз, директир бува билан ижод намуналари матбуотда эълон қилиниб, матбуот томонидан тан олинган бир гуруҳ ижодкор ўқувчиларни ва “Ёш актёрлар” театр жамоаси аъзоларини тақдирлашга қарор қилдик. 

Report Page