“Оналарга эҳтиром”

“Оналарга эҳтиром”

Фарғона туман Маънавият

Фарғона туманида Фарғона вилоят ҳокимининг 2021 йил 28 апрелдаги “Фарғона вилоятида “Оналарга эҳтиром” фестивалини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 168-сонли қарори ижроси юзасидан, оналарни қадрлаш ва уларни улуғлаш ҳамда “Жаннат оналар оёғи остида” деган туйғуларни ўсиб келаётган ёш авлод онгига сингдириш мақсадида тумандаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган оналарнинг фарзандларини умуминсоний ва миллий, оилавий қадриятлар, юксак одоб-ахлоқ тамойиллари асосида тарбиялаш мақсадида тадбирлар ташкил этилмоқда. 

Жумладан, жорий йилнинг 24-май куни Фарғона тумани 595 хонадон, 674 та оилаларда 2796 нафар аҳоли истиқомат қилувчи “Марғилон” маҳалла фуқаролар йиғинида “Оналарга эҳтиром” фестивали доирасида тадбир ташкил этилди. Ушбу маҳалладаги оилалар намунали оилалар бўлиб, аксарияти зиёлилардир.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона туман бўлинмаси,  Фарғона тумани “Марғилон” маҳалла фуқаролар йиғини, тумандаги “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси ҳамда хотин-қизлар фаоли ҳамда тумандаги мактабларда фаолият олиб бораётган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари ҳамкорлигида, “Марғилон” маҳалла фуқаролар йиғини Тошкўприк кўчаси 23-уйда яшовчи туманнинг 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Каримжонова Мавжуда Гуламовнанинг хонадонида маҳалладаги Тадбирда ўзининг меҳнати, ватанга фидойилиги билан ҳалол хизмат қилиб, фарзандларини жамиятга фойдали иинсонлар қилиб тарбиялаб вояга етказган онахонларнинг 12 нафари таклиф этилди. Тадбирда онахонларга вилоят ҳокими, туман ҳокимининг табриги етказилди ҳамда фарзандлари ва мутасаддилар томонидан эсдалик совғалари топширилди. 

Мактабларда фаолият олиб бораётган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ўзларининг ижодларидан, куй-қўшиқларидан намойиш этиб тадбир иштирокчиларини ҳушнуд этдилар.


Report Page