...

...

AGROBLOGER

Ҳосилга кираётган мева дарахтларини буташ. 

Бу даврда ҳам шох-шаббага шакл бериш давом эттирилади. Янги асосий, кичик асосий ва ўсув шохлари ҳосил қилинади ва шох-шаббада уларнинг тўғри жойлашиши ва уйғунлашиши кузатилади, туташиб ва қалинлаштириб юборадиган рақобатчи шохлар кесиб ташланади. Шохларнинг яланғочлашишига йўл қўйилмайди, бунинг учун қалинлаштирувчи шохларни тўлиқ кесиш ўрнига буташ орқали уларнинг ўсиши сусайтирилади ёки ён томонга шохлатилади.

Агар кичик асосий шохлар жуда ўсиб кетса, буташ орқали уларнинг ўсиши сусайтирилади, вегетатив ёки ҳосил шохларига айлантирилади.

Асосий (она) шохлар ҳосил бўлгандан кейин икки-уч йил ўтгач, марказий шох қирқиб ташланади ёки юқори ён шохларга айлантирилади. Тор пирамидасимон шох-шаббали навларда марказий шох бирмунча кечроқ кесилади.

Узунлиги 50 см гача бўлган ўсув новдалар камроқ қисқартирилади, бунда новдаларнинг фақат учки қисми яхши ривожланмаган куртаклари билан бирга олиб ташланади. Узунроқ новдалар кўпроқ қисқартирилади, калтароқлари эса (40 см гача бўлганлари) ўз ҳолича қолдирилади. Кам шохлайдиган новдалар шох-шабба ичидаги 25-30 см узунликдаги ўсув новдалари 5-8 та куртак қолдириб, қисқартирилади. Ундан узунроқлари 40-50 см узунликда қолдирилади.

Новдаларнинг ўрнини босадиган ўсув новдалари (мева халтасидан) қуйидагича кесилади: улардан биттаси новдада 4-5 куртак қолдириб, иккинчиси эса кесилмасдан ўз ҳолича қолдирилади ёки агар у 30 см дан узунроқ бўлса, камроқ қисқартирилади. Ўринбосар новдалардан биттаси ёзда чилпилса, яхши натижа беради. Ҳосил бераётган шохлар учта ўринбосар новдаларни чиқарса, улардан биттаси (нимжон ва ёмон жойлашгани) олиб ташланади.

Жуда узун бўлиб кетган кичик асосий шохлар шохлатиш учун буталади ва улардаги қалинлаштирадиган ўсув новдалари сийраклаштирилади. Буташ билан бирга новдалар чилпилади, пинцировкаланади ҳам.

Мева дарахтларини ўсиш ва ҳосил қилиш даврларида буташ. 

Бунда қуриётган кичик асосий шохлар олиб ташланади ёки ёшартирилади. Қалинлаштирувчи, қуриган ва туташиб кетган шохлар олиб ташланади.

Бунда новдалар (одатда улар кичик бўлади) қисқартирилмайди ёки узунлигининг ¼ - 1/3 қисмигача қисқартирилади.

Новдалар кам ўсганда (25-30 см дан камроқ), шунингдек сув билан таъминлаш ва озиқлантириш яхшиланса-да, унинг ўсиши кучаймаганда, асосий ҳамда кичик асосий шохлар камроқ ёки ўртача ёшартирилади.

Одатда, ёшартирилгандан кейин кесилган жойдаги яширин куртаклардан кўп новдалар, баъзан эса бачки новдалар пайдо бўлади. Улар сийраклатилади, қисқартирилади, керакли томонга қараб ўстириш учун буталади.

Бунда шох-шаббани сийраклатиш, кичик асосий шохларни пастдан шохлатишга ўтказиш катта аҳамиятга эга. Қари ҳалқали шохлар ёшартирилади. 50 см га етадиган ва ундан узун бир йиллик новдалар қисқартирилади. Бачки новдалар танага яқин жойдан тагидан кесиб ташланади ёки шикастланган кичик асосий ва шохларни янгилаш учун ўстирилади. Агар новдалар кучсиз (15-20 см) бўлса, бунда асосий ва кичик асосий шохлар ёшартирилади. Бу иш тахминан ҳар 5-7 йилда такрорланади.

Бунда юқори тартиб шохлар қуриб қолганда асосий шохлар соғлом ва кучли шохлайдиган бўлиши учун қисқартирилади. Шох-шаббалар ичидаги қари ва нимжон шохлар олиб ташланади. Асосий шохлар кўплаб қурий бошлаганда шох-шабба атрофидаги ҳамма қисмлар олиб ташланади – дарахт кучли ёшартирилади. Фақат танаси соғлом ва асосий шохларнинг асослари зарарланмаган дарахтларнигина ёшартириш мумкин.

Олма дарахти ҳаётининг турли даврларида буташ усулларини бошқа мева турларида ҳам кенг қўлланиш мумкин.


AGROBLOGER канали

dehqon.uz

Report Page