...
Контакт пестицидлар ўсимлик тўқималарига сўрилмайди (баргнинг сиртидан бошқа томонига ўта олмайди) ва фақат патогенга бевосита текканда (контакт бўлганида) таъсир қилади. Улар уруғ, ўсимлик, тупроқ ва бошқа субстратлар устидаги патогенларни ўлдиради ёки ривожланишдан тўхтатади. Бундай фунгицидларнинг мисоллари кўп анорганик бирикмалар, Патогенларга таъсир этиш усулига қараб контакт ва системали таъсирли пестицидлар ажратилади. Бордо суюқлиги, мис хлороксиди, анорганик олтингугурт ва унинг ҳосилалари ва б. Контакт пестицидларнинг битта камчилиги – улар билан кўп, бир мавсумда 5-6 мартагача ишлов бериш зарурлигидир. Ишловдан кейин ёққан биринчи ёмғир бу препаратлар ювилиб кетишига ва яна ишлов бериш лозим бўлишига олиб келади.
Системали таъсирли пестицидлар ўсимлик ичига, тўқималарига киради ва тарқалади (мисол учун, илдиздан поянинг юқори қисмидаги новдалар ва баргларга, барг ва новдалардан бошқа барг ва новдаларга ўтади), ўсимликка зарар етказмайди. Улар касаллик қўзғатувчилар ривожланишини ўсимлик аъзоларининг ҳам устида, ҳам тўқималари ичида тўхтатади. Шунинг учун бу препаратлар ҳам касалликларнинг олдини олиш, ҳам зарарланган ўсимликларни даволаш учун қўлланилади.