...

...

AGROBLOGER

1. Механик кучлар. Бунга тупроққа ишлов берувчи йирик машина ва асбоб - ускуналар киради. Бу борада қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган турли машиналарнинг далаларда беҳуда қатнашлари ёки уларнинг экин майдонларида узоқ муддат туриб қолишларига йўл қўймаслигимиз керак.


2. Агротехник тадбирларнинг нотўғри ёки режасиз ўтказилиши. Масалан, сернам ёки нами қочиб, тобидан ўтиб кетган тупроқни шудгорлаш, ҳайдалган ерни ҳадеб молалаш, етилмаган ерларни бороналаш, бўлар - бўлмасга культивация қилиш ва бошқалар. Айниқса, бу ўринда нишаб ерларни ҳайдаш техникасини бузиш мавжуд структурани бузишгагина эмас, балки тупроқ унумдор қисмининг батамом йўқолишига ҳам олиб келади. Маълумки, нишабни асосий шудгор қилиш қиялик бўйича эмас, балки унда кўндаланг йўналишда ўтказилади. Катта қияликдаги майдонларни ҳайдаш умуман ман этилади. Бундай жойларда табиий ўсимликларни сақлаш ёки майсазор ва бутазорлар бунёд этиш лозим.


3.  Ерни суғориш ва ўғитлаш. Суғориш сувлари таъсирида ҳам тупроқ структураси маълум даражада бузилади. Чунки бу сувлар тупроқ таркибидаги сувда эрувчан бирикмаларни ва тупроққа солинган минерал ўғитларни эритади ҳамда энг яхши коагулятор ҳисобланган кальций катионини сиқиб чиқаради. Бундан ташқари, тупроқни аммоний сульфат сингари физиологик кислотали ва натрий нитрат каби физиологик ишқорли минерал ўғитлар билан бир неча йил сурункасига ўғитлаш тупроқ структурасининг бузилишига олиб келиши турган гап.


4. Тупроқдаги биохимик жараёнлар: гумус ҳосил бўлиши, аэроб (кислородли) ва анаэроб (кислородсиз), бижғиш (чириш) катта таъсир кўрсатади. Чунки тупроқ механик заррачаларини бир-бирига маҳкам ёпиштириб турган чиринди микроорганизмлар таъсирида аэроб шароитида батамом шаклланади. Бу ўринда ҳар хил физик-химик ва биохимик жараёнларда ҳосил бўлган сувда эрувчан тузларнинг структурани бузишдаги таъсири жуда катта.


AGROBLOGER канали

Report Page