...

...

AGROBLOGER

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикасида ҳудудларни ихтисослаштириш, ер ва сув ресурслари самарадорлигини таъминлаш, фойдаланишдан чиққан ерларни ўзлаштириш, янги интенсив боғ, токзорлар барпо этиш, кунжут, помидор етиштириш, замонавий иссиқхоналар ташкил этиш борасида бир қатор амалий ишлар олиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Нигора ХЎЖАЕВА иштирокида бўлиб ўтган брифингда Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.

Қайд этилишича, Қорақалпоғистонда 2019-2024 йилларда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган 91 минг 720 гектар суғориладиган ер майдонини ирригация ва мелиорация тадбирларини амалга оширган ҳолда босқичма-босқич фойдаланишга киритиш режалаштирилган. Жорий йилда қарийб 210 километр ички суғориш тармоқларида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилиб, 5 минг 914 гектар ер майдони қайта фойдаланишга киритилди. 2022-2024 йилларда 56 минг 720 гектар майдонни қайта фойдаланишга киритиш кўзда тутилган.

Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмай қолган ерларни эксплуатацияга қайтаришга катта эътибор қаратилмоқда. Маълумки, ҳосилдор тупроқ ҳолатининг ёмонлашувига нотўғри деҳқончилик ва норационал суғориш, шунингдек, ер усти сув манбаларининг узоқлиги ва суғориш учун сувнинг чекланганлиги асосий сабаб ҳисобланади.

Шунинг учун фойдаланишдан чиққан ерларни ўзлаштириш, сув танқислигининг олдини олиш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Маъмурий хизмат ДУК ҳисобидан қисқа муддатда 10 та бурғилаш техникаси Қорақалпоғистон Республикасига етказиб берилди. Айни пайтда мазкур техникалар ёрдамида йиллар давомида ҳеч нарса етиштирилмаган кенг ер майдонларини ўзлаштириш учун ер ости сувларини қазиб олиш ва суғориш учун ишлатиш мақсадида қудуқлар қазилмоқда.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, жорий йилда ҳудудда 1 минг 660 гектар мевали боғ ва 2 минг 453 гектар узумзорлар барпо этиш режалаштирилган. 2021 йилда 1 минг 568 гектар янги боғ ва 1 минг 967 гектар узумзорлар барпо этилди. Ушбу ишлар куз ойларида ҳам давом эттирилади.

Қорақалпоғистон Республикасида бугунги кунда 3,3 минг гектар майдонда боғ ва 2 минг гектар узумзор мавжуд бўлиб, ушбу майдонлардан 30 минг тонна мева ва 10,5 минг тонна узум етиштирилмоқда. Жорий йилда янгидан барпо этилган боғ ва узумзорлар ҳисобига мева ва узум етиштириш ҳажми икки баробар ошиши кутилмоқда. Мева ва сабзавотчиликка ихтисослаштирилган Нукус туманида жорий йил 2 минг 330 гектар майдонга сабзавот экилди.

2021 йилда иссиқхона йўналишида қиймати 700 миллиард сўмлик 47 та лойиҳага асосан 180 гектар иссиқхона ташкил этиш ҳамда мавжуд иссиқхоналар майдонини кенгайтириш мақсадида “Қорақалпоқ агро” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш белгиланган. Бугунги кунда 10 та лойиҳада 19 гектар иссиқхона ташкил этилди. Қолган лойиҳалар бўйича молиялаштириш ва қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. «Қорақалпоқ-агро» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилиб, унга жами 12 та тумандан 875,4 гектар ер майдони бириктирилди. Бугунги кунда ушбу ЭИЗ ҳудудида иссиқхона ташкил этувчи лойиҳалар рўйхати шакллантирилмоқда


AGROBLOGER канали

uza.uz

Report Page