...

...

https://t.me/Jizzax

Маълум бўлишича, Ойнинг тўлиқ тутилиши Ой Ердан соянинг конусига тўлиқ кирганда пайдо бўлади, у зарғалдоқ ёки қип-қизил рангга эга бўлади, охирги марта ушбу турдаги ҳодиса бундан 2,5 йил олдин содир бўлган. Таъкидланишича, ой тутилиши 26 май куни Тошкент вақти билан соат 13:46 да содир бўлади. Ой Ер соясининг энг қоронғи қисмига Тошкент вақти билан соат 14:45 да киради ва қисман сояда 17:53 гача қолади. Ойнинг тутилишида Ой ва Қуёш ўртасига Ер тушиб қолади.


Шунингдек, 26 май куни йилнинг энг катта супер Ой ҳодисаси кузатилади. Ушбу ҳодиса тўлиной Ойнинг 90 фоиз оралиғида, Ерга энг яқин келиш нуқтаси билан мос тушганда юз беради. Ушбу ҳолатда сунъий йўлдош одатдагидан ёрқинроқ ва каттароқ кўринади. Тўлиқ супер Ой 26 май куни Тошкент вақти билан соат 18:13 дан бошлаб кўринади.

Report Page