"Маърифат соати"

"Маърифат соати"

Фарг.Тум.Маънавият

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 19 январ куни Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3-сонли видеоселектор тарзида ўтказилган мажлис баёни мазмун моҳиятини аҳоли вакилларига айниқса ташкилот ва муассаса ходимларига етказишга қаратилган туркум тарғибот тадбирларини ўтказиш юзасидан вазифалар белгилаб берилган.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона туман бўлинмаси томонидан берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари, туман ҳокимлиги ходимлари иштирокида “Маърифат соати” ўтказилди. Ушбу ўтказилган “Маърифат соати” “Тараққиёт стратегиясидан-харакатлар стратегияси сари” шиори оcтида ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” китобининг мазмун моҳияти бўйича ҳам алохида тўхталиб ўтилди. Бунда Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессансни қуриш бўйича қилинаётган ишлар ва миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр юритилганлиги ҳамда ушбу китоб муқаддима, 7 бўлим ва хотимадан иборатлиги тўғрисида айтиб ўтилди.

Шунингдек, китобда билдирилган фикрлардан иқтибос келтирилиб, раҳбар ва ходимларга китобни ўқиб чиқиш тавсия қилинди. Бунда бугунги кун талабларига жавоб берадиган, юксак фазилатли, ўз соҳасини энг билимдони бўлиш бугунги мураккаб давр талаби эканлиги таъкидланди.



Report Page