Фарғона тумани ҳокими иштирокида ўтказилган брифинг.

Фарғона тумани ҳокими иштирокида ўтказилган брифинг.



Бугун Фарғона тумани тумани ҳокими Ш.Муминов хамда туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари И.Тошпўлатов иштирокида брифинг ўтказилди. 


Унда туманимизда 2022 йилда таълим соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар хамда Ёшлар билан ишлашда жорий этилган янгича тизимнинг тумандаги ижроси юзасидан маълумот берилди.


Мамлакатимизда таълим тизимига катта эътибор қаратилиб, давлат сиёсати даражасига кўтарилгани хеч кимга сир эмас. Тан олиш керакки, юртимизда олиб борилаётган ижобий ўзгаришлар, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар айниқса, таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш борасида амалга оширилаётган дастурлар жаҳон ҳамжамияти томонидан муносиб баҳоланмоқда.

 

Энг қувонарлиси истеъдодли, иқтидорли ёшлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти мактаблари ҳамда ахборот технологиялари, математика, кимё, хорижий тиллар ва бошқа йўналишларга ихтисослашган мактаблар фаолиятини йўлга қўйилиши юртимизда таълим тарбия тизимини янада такомиллаштириш ҳалқаро стандартлари лойихалари билан уйғунлик асосида таълим берилаётганлиги тақсинга лойиқдир.

 

Фарғона туманида хам таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини такомиллаштириш, жамиятимизда ўқитувчи ва педагог ходимлар, илмий ва ижодкор зиёлиларга бўлган ҳурмат-эътиборни янада ошириш, таълим олувчиларнинг касбий маҳоратини ривожлантириш, таълим тизимида хусусий сектор иштирокини кенгайтириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинган.


Туманда ҳозирги кунда жами 65 та таълим муассасаси фаолият юритиб, шундан 60 та умумтаълим мактаблари, 4 та ихтисослаштирилган мактаблар (1-ИДУМ, 2-ИМИ, 4-ИДУМ, 31-ИДУМ), 1 та “Баркамол авлод” болалар мактаби фаолият олиб бормоқда.


Бундан,

1-секторда 23 та

(1, 2,4-ИДУМ, 5, 6, 18, 19, 20, 21, 32, 33, 40, 41, 42, 43, 45, 46, 55, 57,59, 60, 62 - мактаблар, 1-ИДУМ)

  2-секторда 13 та

(3, 25, 34, 35, 36, 37, 38, 39, 44, 47, 48, 49, 50 – мактаблар ва баркамол авлод болалар мактаби),

  3-секторда 16та

(7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 23, 30, 31, 61 – мактаблар ва 2-ИМИ),

 4-секторда 12 та

(22, 24, 26, 27, 28, 29, 51, 52, 53, 54, 56, 58 - мактаблар). 


Туманимиз чегара ҳудудда жойлашганлиги, кўп миллатлар ва элатларлар вакиллари истиқомад қилаётганлиги учун таълим 3 та тилда (ўзбек, рус ва қирғиз) олиб борилади.

Ҳозирги кунда тумандаги барча умумтаълим мактабларида жами 36160 нафар ўқувчилар (шундан 18117 нафари қизлар) тахсил олмоқда.

2021-2022 ўқув йилида туман бўйича 11-синфни   2036 нафар ўқувчилар (шундан қизлар 1118 нафар) тамомлайди.

Педагог ходимлар ҳақида:

2021-2022 ўқув йилида жами педагог ходимлар сони

2806 нафар бўлиб, шундан 2119 нафари (75,5%) аёлларни ташкил этади.

Жами 2806 нафар ўқитувчиларнинг 2676 нафари (95,3%) олий маълумотли, 24 нафари (0,8%) тугалланмаган олий,

106 нафари (3,7%) ўрта махсус маълумотли педагог ходимларга тўғри келади. 

Тоифалар бўйича:

-        олий тоифали ўқитувчилар сони – 194 нафар (7%);

-        биринчи тоифали ўқитувчилар сони – 506 нафар (18%);

-        иккинчи тоифали ўқитувчилар сони – 637 нафар (23%);

-        мутахассис тоифали ўқитувчилар сони – 1363 нафар (49%);

-        ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар сони – 106 нафар (3,7%);

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган қарор ва фармонларга асосан туманда таълим сифатини янада ошириш бўйича кўплаб самарали ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси томонидан ўтказилган умумтаълим муассасаларининг миллий рейтингида туманимиз вилоят миқиёсида 2020-йилда 11-ўриндан жой олган бўлса, 2021 йилда 19 та туман, шаҳарлар ичида 4-ўринни эгаллади.

2021-йил якунларига кўра педагог-ходимларнинг сифат таркиби таълим сифати малака тоифалар бўйича олий ва биринчи малака тоифали ўқитувчилар ҳисобига 9,5% га ортди.

Мухтарам президентимизнинг “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади” деган кўрсатмаси асосида туманимизда мактаб таълимини ривожлантиришни умумхалқ ҳаракатига айлантирилди. Таълим сифатини ошириш бўйича кўплаб самарали ишлар амалга оширилди. Бунинг яққол мисоли сифатида ўтган ўқув йилида туманимиздаги умумтаълим мактабларини 34 нафар битирувчилари “олтин” ва “кумуш” медалларга тамомлаган бўлишса, бу ўқув йилида 76 нафар битирувчиларимиз умумтаълим мактабларини “олтин” ва “кумуш” медалларга тамомлади ва рейтинг кўрсатгичимиз  11-ўриндан 8 поғона кўтарилиб, вилоятдаги 19 та туман, шаҳарлар ичида 3 ўринни эгаллади.

 

Бундан ташқари, тумандаги 2700 нафар ўқувчилар        

 2020-йилда 11-синфни тамомлаб, уларнинг 17,7 фоизи (477 нафар) олий таълим муассасаларига қабул қилинган бўлса, 2021-йилда 2543 нафар битирувчилар 11-синфни тамомлаб, уларнинг 28,7 фоизи (729 нафар) олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиндилар, бу кўрсаткич ўтган ўқув йилига нисбатан 11 % га ошди.

Мухтарам президентимизнинг замонавий мактаблар барпо этиш бўйича берган топшириқлари асосида туманимизнинг Янги Аср маҳалла фуқаролар йиғинида 2020 йилда 7 млрд сўмдан зиёд маблағ эвазига янги 420 ўринли 62-сонли замонавий мактаб қурилиб, фойдаланишга топширилган бўлса, 2021 йилда туманимизнинг чегара ҳудуди ҳисобланган Наврўз маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам 15.5 млрд. сўм маблағ ҳисобига 660 ўринли замонавий мактабни қурилиш ишлари якунутказилди.

 

2022 йил март ойида “Туман халқ таълими тасарруфидаги 1-Иқтисослашган Давлат умумтаълим мактабининг бўшаб қолаётган Водил МФЙ худудидаги биносини Фарғона тумани халқ таълими бўлими маъмурий биноси сифатида бириктириб бериш” тўғирисидаги 83-11-163-Q22–сонли қарор қабул қилиниб халқ таълими бўлимига маъмурий бино сифатида бириктириб берилди. Халқ таълими бўлими тизимида фаолият юритаётган ишчи ходимларга қулай шарт шараит яратиш ҳамда моддий техника базасини янада яхшилаш мақсадида махаллий бюджет маблағидан 320 млн сўм пул маблағлари эвазига ушбу бино таъмирдан чиқарилди.

Йил якунига қадар туманда узоқ масофадан қатнаб ўқиётган ўқувчи ёшларни таълим олишларига қулай шароит яратиш ҳамда таълим сифатини янада ошриш мақсадида тумандаги Юқори Арча маҳалла фуқаролар йиғини худудига янги мактаб қуриб бериш дастури ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 мартлдаги 40-сонли йиғилиш баёнига киритилиб, 96 ўринли ўқув биноси қуриш учун 1 мрд 248 млн сўм пул маблағлари эвазига лойиха хужжатларини тайёрлаб қурилиш ишларини якунига етказиш режалаштирилган.


Брифинг якунида Ёшлар ўзларини қизиқтилган саволларига ўрнатилган тартибда жавоб олдилар ва туман хокими ва ўринбосарига ўз миннатдорчилигиби билдирдилар.











Report Page