...

...


Касаллик ёнғоқ ўсадиган барча мамлакатларда, жумладан Ўзбекистонда ҳам тарқалган.

Касаллик ривожланиши, зарари ва кураш чоралари. Бактерия куртаклар, қуриган тўпгуллар ва зарарланган новдаларда қишлайди. Касаллик сернам об-ҳаво шароитида, айниқса гуллаш даврида ёмғир кўп ёққанда кучли ривожланади. Зарарланган тўқималарда бактериялардан ташкил топган суюқлик пайдо бўлади. Қўзғатувчи ёмғир томчилари ва шамол ҳамда ҳашаротлар воситасида тарқалади. Касалликнинг биринчи белгилари баргларда ва тугунчаларда кўринади, ёш тугунлар зарарланиши уруғчининг оғизчасидан бошланади.

Касалликка ниҳол ва ёш дарахлар чидамсиз, уларнинг зарарланган пояси синиб кетиши мумкин. Зарарланган ёш мевалар чириши ва тўкилиб кетиши туфайли ҳосил миқдори ва сифати камаяди. Касаллик гуллаш-мева тугиш фазасидан кеч ривожланса, сезиларли зарар етказмайди. Касаллик билан зарарланган новда ва меваларни териб йўқотиш лозим. Бактериоз кучли ривожланиш хавфи бўлганида, гуллашдан олдин ва гуллаш пайтида таркибида мис мавжуд МЕД ХЛОРОК ёки CUFIT ёки 1% ли Бордо суюқлиги ва б. билан ишлов бериш тавсия этилади.


Report Page