...

...

AGROBLOGER

Маълумки, ҳар йили кузги ғалла экинлари ҳосили йиғиб олингандан кейин Республика бўйича 1.500.млн. гектарга яқин ерлар асосий экин ҳосилидан бўшаб қолади. Мавжуд ерлардан тўғри фойдаланиш ва бир йилда икки ҳамда уч марта ҳосил олиш имкониятлари мавжуд бўлсада, ундан етарлича фойдаланмаймиз. Айниқса кузги ғалла экинларидан бўшаган майдонларни такрорий экин экишга тайѐрлаш масаласи етарлик ўрганилмаган. Маълумки, кузги ғалла экинларининг ҳосили июн-июл ойларида йиғиштириб олинади. Бу даврда ҳавонинг қуруқ ва иссиқ бўлиши, вегитация давомида ғаллани суғоришни апрел ойларида тугатилиши тупроқ намини қочириб, уни қуритиб юборади, натижада ғалладан бўшаган экин майдонлари тупроғи ҳаддан ташқари қотиб қолади. Кузги ғалла экинларидан кейин тупроқда чириндини кам бўлиши ва тупроқнинг структура ҳолатини ѐмонланиши уни янада кўпроқ зичлашишига сабаб бўлади.

Кузги ғалла экинларидан бўшаган майдонларни ананавий усулда- (ерни шудгор қилиш ва изидан борона ҳамда мола бостириш)- ишлаш жуда кўп миқдорда ѐнилғи –мойлаш ва бошқа харажатларни келтириб чиқаради. Муҳими. ишлаш муддати чўзилиб такрорий экин экиш муддатларини кечиктириб юбориши билан характерланади. Бу эса такрорий экинлар парваришини орқага суриб уни кейинги ўсиш ва ривожланишига ҳамда ҳосилни пишиб етилишига ўз таъсирини кўрсатади. Ана шулар ва бошқа камчиликларини ҳисобга олиб, кузги буғдойдан бўшаган экин майдонларини такрорий экинлар экишга тайѐрлашда ерга ишлов беришнинг энергия ва маблағ тежаш усули- яъни ноананавий усулларни деҳқончилик амалиѐтига киритиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб ҳисобланиши билан бирга бугунги кунда ўта долзарб масала бўлиб ҳам қолмоқда. Ушбу мавзудаги дала тажрибаси Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган Тош ДАУ нинг ўқув тажриба хўжалигида олиб борилди. Бунинг учун кузги буғдойдан бўшаган дала танлаб олинди. Дастлаб сомон қолдиқлари йиғиштириб олинди. Дала кузги буғдойдан кейин енгил суғориш меъѐрида суғорилди. Сўнгара хўжаликдаги мавжуд юза ишлаш қуроллари –культиватордан (КРХ -3,6 ) фойдаланилган ҳолда ер 14-16 см.чуқурликда юмшатилди. Тупроқ ишлаш даврида юмшоқ ва майин қатлам ҳосил қилди.У руғ экишдан олдин тупроқ юзаси ана шундай ишланса етарлик ҳисобланади. Тупроқ юзасини юмшатиш экин экишдан олдин ўтқазиладиган муҳим агротехник тадбир бўлиб ҳисобланади. Ер тайѐр бўлганидан кейин такрорий экинлар уруғини экишга киришилди. Такрорий экин сифатида – Мош, Ловия, Соя ва Маккажўхори экилди. Дастлабки 4-та вариантда ер одатдаги технологияда тайѐрланган бўлса, кейинги 4-вариантда ер юза ишлов бериш қуроллари билан тайѐрланди. Уруғ экиб бўлингандан кейин суғориш эгатлари очиб чиқилди. Деҳқончилик амалиѐтида узоқ йиллардан бери ананавий усул бўлиб келган ерни шудгорлаш, борналаш, молалаш ва бошқа шу каби технологиялар бугунги кунда ўз хизматини ўтаѐтган бўлишига қарамасдан эндиликда кам харажат ва оз меҳнат талаб этадиган, энергия тежовчи юқори самарадорликка эга бўлган технологиялар даври бошланди десак хато бўлмайди. Ишлаб чиқилган маҳсулотнинг таннархини ошиб бориши уни имкони борича кам харажатбоп ҳолда етиштиришни талаб этмоқда. Бу эса ерни ишлаш сонларини камайтириш, ѐқилғи -мойлаш материалларига бўлган талабни қисқартириш, деҳқончиликда ноананавий усуллар ҳисобланган –ерни шудгор қилмасдан туриб, юза ишлаш қуроллари билан ишлов бериш ҳисобига уни технологик ва микробиологик хоссаларини яхшилаш, энг муҳим ѐзнинг шундай қуѐшли кунларидан унумли фойдаланиб бир йилда икки-уч марта ҳосил ѐтиштири асосини яратиб бериши бугунги кунда фермерлар олдида турган вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади.

Тажрибанинг дастлабки 4 та. вариантида кузги буғдойдан бўшаган далага одатдаги технологияда ерга ишлов берилди. Бунда кузги буғдой сомони йиғиштириб олингандан кейин тупроқдан нам қочганлигини ҳисобга олиб ҳар гектарига 500-600 м3. сув берилиб суғорилди. Дала сувдан кейин 8-10 кун ўтгандан кейин етилди. Тупроқ етилиши билан осма пулуглар билан чуқурлиги 28-30 см. чуқурликда ер шудгорланди. Шудгордан кейин диогналига борона ва мола бостирилди, ниҳоят ер экин экишга тайѐр ҳолатга келди. Ана шу технологик жараѐнларни бажариш экиш ишларини роппа-роса 10 кун кечиктирди. Ерга ананавий усулда ишлов берилган 4-вариантда такрорий экинлар 10 июлда экилди. Шундан кейин биринчи вариантга -мош, иккинчи вариантга - ловия, учинчи вариантга –соя, тўртинчи вариантга-маккажўхори экилди.Тадқиқотнинг қолган 4.та вариантига ноананавий усулда, яъни ерга юза ишлов бериш қуроллари билан ишлов берилди ва такрорий экинлар 30 июнда экилди. Анғизга экилган такрорий экинларнинг шу жумладан мош, ловия, соя маккажўхори ва бошқа экинлардан тўлиқ кўчат олиш масаласи ѐзнинг иссиқ ва қуруқ вақтида анча қийинчилик туғдиради. Маълумки, бу даврда тупроқда намлик меъѐри барқарор бўлмайди, натижада, уруғдан майса униб чиқиши қийинлашади, айрим ҳоллари ўсимлик намликнинг тупроқда етишмаслиги туфайли униб чиқа олмайди ва нобуд бўлади. Ана шу ўринда ғалла экинларидан бўшаган далаларга дуккакли экинлар экиш ҳисобига тупроқда биологик азот миқдорини ошириш имконияти туғилади. Жумладан дуккакли экинлар бир йилда тупроқда ўртача 30-35 кг.азот қолдиради. Мош, соя, ловия ва маккажўхорини қаторлари аниқ бўлиш билан қатор ораси енгил чопиқ қилинди. Бу даврда тупроққа ишлов беришдан мақсад тупроқ қотиб қолган бўлса уни юмшатиш, энди ўсиб келаѐтган бегона ўтлардан далани тозалашдан иборат бўлиши керак. Қаторлар аниқ бўлиб ўсимлик ўзини тутиб олгандан сўнг культивация қилиш керак бўлди. Ушбу дуккакли дон экинлари илдизи орқали атмосферадаги биологик азотни ўзлаштирсада аммо анғизга экилганда ва улардан юқори ҳосил олиш учун озиқлантириш талаб этилади. Жумладан, ерга ишлов беришдан олдин гектарига 40-60 кг.соф модда ҳисобида фосфор ва 20-40 кг. калий солинади. Шоналаш ва гуллаш даврида 20-30 кг.фосфор ва 10-20 кг.калий солинади.

Анғизга экилган соя ўсимлиги.

 

 

Ҳар галги сугоришдан сўнг ер етилиши билан қатор ораси ишланса тупрокда нам-узоқ сақланади ва бегона ўтларни йўқотиш осонлашади. Культивация билан бир йўла сугориш учун эгатлар очиб кетилади. Ўсув даврида мош 2 ловия, соя ва маккажўхори 3 марта сурорилди. Ўтлоқи тупроқлар шароити учун бу мақбул суғоришдир.

Сурориш тупроқнинг механик таркиби, сув сингдириш қ о б и л и я т и в а н а м с и г и м и н и ҳ и с о б г а о л г а н ҳ о л д а белгиланди ва гектарига 500-600 м 3 ҳ и с о б ида н су в б е р ил д и. Суғориш юқори нормада узок, муддат бериш тавсия қилинмайди, акс холда тупрокда хаво алмашинуви ва илдизнинг нафас олиши учун ноқулай шароит вужудга келади. Анъанавий усулда ер тайѐрланган дастлабки 4-вариантда такрорий экинлар вегитацияси 105-110 кунни ташкил этиб 20 октябрда пишиб етилди.

Ноанъанавий усулда, яъни ерга юза ишлов бериш қуроллари билан ишлов берилган вариантларда вегитация даври 87-90 кун бўлди ва сентябр ойининг охирида ҳосил йиғиштириб олинди. Олинган ҳосил бўйича иккала усулда ер тайѐрлаш технологиясида кескин фарқ кузатилмади.Жумладан, ананавйи усулда ер тайѐрлашда мошдан-12,7 ц/га, ловиядан -21,1 ц/га, соядан-16,6ц/га ҳамда маккажўхоридан-43,2 ц/га ҳосил олинган бўлса, ноананавйи усулда ер тайѐрлашда мошдан-11,7 ц/га, ловиядан -20,1 ц/га,соядан-15,8ц/га ва маккажўхоридан-41,4 ц/га ҳосил олинди. 

Такрорий экинлар ҳосидорлиги. ц/га.

Вариантлар

Такрорланишлар

 

Умумий ҳосилдорлик

ц/га.

I

II

III

1.

Мош (ананавий ишлаш усули )

12,7

13.1

12,4

 

12,7

2.

Ловия(ананавий ишлаш усули )

22,1

21.8

20.3

21,1

3.

Соя (ананавий ишлаш усули )

17,1

16.3

16,6

16.6

4.

Маккажўхори (ананавий ишлаш усули )

42,7

43.0

44,1

43.2

5.

Мош (ноананавий ишлаш усули )

12,7

12.1

11,6

 

11,7

6.

Ловия (ноананавий ишлаш усули )

 

21,1

19.8

19.3

20,1

7.

Соя (ноананавий ишлаш усули )

16,1

15.3

16,2

15,8

8.

Маккажўхори (ноананавий ишлаш усули )

40,4

41.6

41,4

41,4

 

Аммо шуни таъкидлаш керакки, ананавий усулда ер тайѐрланган дастлабки вариантларда такрорий экинлар ҳосилини йиғиштириб олиш билан боғлиқ ишларни чўзилиб кетиши ҳисобига кузги шудгорлаш муддати кечикиб кетади. Ноананавий усулда, яъни ерга юза ишлов бериш қуроллари билан ишлов берилган вариантларда кузги шудгорни уз вақтида ўтқазиш имконияти тўлиқ сақланиб қолади ва кузги буғдойни ўз муддатида экиш имкониятини яратади. Бу ердан тўғри фойдаланишда фермерларимиз учун муҳим аҳамиятга эга бўлади деб ҳисоблаймиз.


Report Page