...

...

AGROBLOGER

Ургут туманида фермер хўжалигидан ижарага олинган ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Ургут тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар А.Қ. ва Б.А. қариндоши М. томонидан фермер хўжалигидан ижарага олинган 0,60 гектар ер майдонини «М.» хусусий корхонаси раҳбарига фирибгарлик йўли билан 9 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


AGROBLOGER канали

xs.uz

Report Page