...

...

AGROBLOGER

Самарқанд вилояти Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси туман инспекторлари билан биргаликда Пахтачи туманида ташкил этган сайёр лаборатория фитосанитар тозаликни сақлаш мақсадида мониторинг ўтказди.

Иссиқхоналар ва ҳовлиларда ўстирилаётган экинлар, жамоат жойларида ҳавога кислород чиқариб бериши учун махсус экилган манзарали дарахтларнинг касаллантираётган омилларини аниқлаш, улар ҳақида аҳолига тўлиқ маълумот бериш ва ўсимликларга тушувчи зараркунандаларга қарши курашиш йўлларини ўргатиш учун бир неча кун олдиндан мурожаатлар қабул қилиниб, шу асосда бепул лаборатор таҳлиллар ташкил этилди.

Жумладан,«Мадина савдо белгиси» номли 2 гектарлик иссиқхона, тадбиркор Ҳ.Эргашевга тегишли 40 сотихли лимонария, «Осиё Пахтачи Абдуназар» хўжалигига қарашли пахта майдони, шунингдек, 2-сонли касб-ҳунар мактаби, туман тиббиёт бирлашмаси, техникуми, туман прокуратураси, ободонлаштириш маркази ҳовлиларига экилган игна баргли дарахтлар ва Дабуссия, Шамси Назаров, Чоргўша, Сулувқўрғон, Найман, Деҳқонобод, Хўжа қишлоқларининг аҳоли томорқалари назоратдан ўтказилди.

Кун давомида лимон, пахта, помидор, бодринг, арча, ўрик ва тут плантациялари текширилиб, ҳудудда "арча унсимон қурти (Planococcus vova)" ва ўсимлик шира битлари кўпайгани аниқланди.

Туман тиббиёт бирлашмаси, тиббиёт техникуми ҳамда 2-сонли касб-ҳунар мактаби маъмурияти ўз ташкилотларига тегишли бўлган жами 38 минг кв.метр экин майдонларидаги ўсимликларни ҳашаротлар ва турли касалликлардан тозалаш мақсадида Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси туман бўлими билан шартнома имзолади.

Лаборатория таҳлиллари асосида тавсиялар берилди


AGROBLOGER канали

uza.uz

Report Page