...

...

Qashqadaryo
2020 йил 23 май куни Қашқадарё вилоят Халқ қабулхонаси мудири Ф.Жумаев, вилоят Кенгаши депутатлари И.Аброров, Д.Пардаев, туман 2-сектор раҳбари туман прокурори Х.Бобомуродов, туман халқ қабулхонаси ва Ўзбекистон МФЙ хотин-қизлар бўйича маслаҳатчиси билан биргаликда Қамаши тумани Ўзбекистон МФЙ Олмазор кўчаси 41-уйда яшовчи фуқаро Ғайбуллаева Дилрабо, (1978 йилда туғилган, 2-гуруҳ ногирони, турмушдан ажралган, фарзанди йўқ. Синглиси Ғойбуллаева Рухсора 1986 йилда тўғилган, турмушдан ажрашган 1 нафар фарзанди бор, ишсиз, кузи яхши кўрмайди, оилавий шароити ўрганилди.
Ўрганиш давомида отасининг уйида 3 та оила бирга яшашлиги, отаси Ғайбуллаев Рахматилла 1955 йилда тўғилган, биринчи турмуш ўртоғи вафот этган, кейинги турмуш ўртоғи Тошова Дилбар 1 нафар фарзанди бор, укаси Ғайбуллаев Нурбек ичкиликка ружи қўйганлиги аниқланди.
Ғайбуллаева Рухсорани ногиронликка чиқариш бўйича вилоят ВЭТК раҳбарига ва туман прокурорига тиббий курикдан ўтказиб керакли хужжатларини расмийлаштириш ва ногиронликка чиқариб бериш бўйича кўрсатиб ўтилди. Вилоят Кенгаши депутати Д.Пардаев томонидан Р.Ғайбуллаевага “Саховат ва кумак” умумхалқ хайрия доирасида кўзига махсус кўз ойнак олиш учун 300 минг сўм берди.Опа-сингил Ғайбуллаева Дилрабо ва Рухсоралар яшаб келаётган отасининг ҳовлиси 16 сотих бўлиб, шундан 4 сотиҳ ерни отаси ва угай онаси розилиги билан уй-қуриш учун ажратиб беришга келишилди.

Report Page