👍

👍

🌐OLTIARIQ_TV

Хитойда туғилиш энди умуман чекланмайди

iPictures

2016 йили «Бир бола сиёсати»га барҳам берган Хитой эндиликда барча чекловларни бекор қилишни мўлжаллаяпти. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.

Хитой маъмуриятига яқин манбалардан олинган маълумотларга кўра мамлакат аҳолиси кексайишининг олдини олиш ҳамда халқаро ҳамжамиятнинг эътирозларига сабаб бўлмаслик мақсадида туғилиш бўйича барча тақиқлар бекор қилинади. Бу борада қарор қабул қилинаяпти.

Хитойда айни пайтда икки нафар фарзанд кўриш мумкин. Янги қарорга кўра эндиликда Хитойда туғилиш чекланмайди.

Янги қарор шу йилнинг IV чорагида кучга кириши кутилмоқда.

Туғилишни чеклаш инсонларнинг табиий ҳуқуқларини чеклаш билан баробар.

Report Page