“Ёшлар ва қонун” кўрик танлови бўлиб ўтди

 “Ёшлар ва қонун” кўрик танлови бўлиб ўтди

Наманган вилоят суди


Халқимизнинг истиқболи, эртанги кунининг пойдевори бугун вояга етаётган навқирон авлодга муносабат, ёшларнинг ўз қобилиятларини рўёбга чиқариш учун яратилаётган имкониятлар ва бошқа омилларда намоён бўлади. Шу маънода юртимизда истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ ёшлар масаласига давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилмоқда.

Тадқиқотларга кўра, вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган жиноятларнинг асл сабаби - унинг таълим-тарбияси билан узвий боғлиқ бўлади. Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, бурч ва жавобгарлик ҳиссини ошириш, жиноятчиликнинг олдини олиш чораларини кўриш, энг муҳими самарали ҳуқуқий тарғибот тадбирларини кўпайтириш эртанги ҳаётимиз давомчиларининг баркамоллигини таъминлашга хизмат қилади.

Шу муносабат билан “Ёшлар ва қонун” танловининг Республика босқичи ўтказилиш белгиланган. Унга кўра, Наманган вилоят суди, Наманган вилоят Адлия бошқармаси, Наманган вилоят Ёшлар ишлари агентлиги бошқармасининг қўшма қарори тасдиқланган.

Жорий йилнинг 20 май куни Поп туманининг Маданият марказида “Ёшлар ва қонун” танловининг минтақавий босқичи ўтказилди. Унда Наманган вилоят суди мутахассислари ҳам иштирок этишди.

Танловда Тўрақўрғон туманининг “Адолат жамоаси, Косонсой туманининг ”Мезон” жамоаси, Мингбулоқ туманининг “Баркамол авлод” жамоаси, Поп туманининг “Адолат посбонлари” жамоаси ўзаро беллашишди. 4 та шарт бўйича беллашган жамоалари натижаларига кўра 3 ва 4 ўринни Косонсон туманининг “Мезон” ва Мингбулоқ туманининг “Баркамол авлод” жамоалари эгаллашди. 2-ўринни Тўрақўрғон туманининг “Адолат” жамоаси эгаллади. 1-ўринни Поп туманининг “Адолат посбонлари” жамоаси эгаллаб, вилоят босқичида қатнашиш йўлланмасини қўлга киритишди.

Каналга уланиш


Report Page