...

...

AGROBLOGER

Ўзбекистон ҳудудида 200 дан ортиқ турдаги чигирткалар учрайди.

Шундан 6-7 турдагиси уларга қарши кураш тадбирлари ўтказилмаса, қишлоқ хўжалиги экинлари ва яйловларга жиддий зарар етказиши мумкин.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ томонидан ташкил этилган «Ўзбекистон ҳудудида тарқаладиган зарарли чигирткалар турлари, биологияси ва уларга қарши курашиш чора-тадбирлари» мавзуидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, мамлакатимизда хавфли чигирткаларнинг «Марокаш», «Италия пруси», «Осиё», «Отбосар», «Катта букри», «Саксовул» каби турлари мавжуд.

Жорий йил мавсумида соҳа олимларининг кўп йиллик маълумот ва таҳлилларига асосан республикамизнинг 593 минг гектар майдонида зарарли чигирткаларга қарши кимёвий ишлов ўтказилиши тахмин қилинган.

– Мевали боғларда 50 дан ортиқ касалликлар учрайди, – дейди Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти директори Камол Маматов. – Бу касалликларни асосан замбуруғ, бактерия ва вируслар каби микроорганизмлар қўзғатади. Улардан асосийлари клястероспориоз, парша (калмараз), монилиоз, ун шудринг, шафтолини барг бужмайиш, қора рак, бактериал куйдирги ва бактериал рак каби касалликлар ҳисобланади.

Касаллик қўзғатувчи микроорганизмлар замбуруғлар ерга тўкилган баргларда, зарарланган гул бандларида, куртакларда, новдалардаги яраларда ва мўмиёланган меваларда қишлайди. Касаллик қўзғатувчи патогенлар ёмғир, шамол ва асаларилар орқали тарқалади. Клястероспориоз касаллиги барча данак мевали дарахтларида ва парша касаллиги уруғ мевали дарахтларда учрайдиган энг хавфли касалликлардан бири ҳисобланиб, уларга қарши кураш тадбирлари ўтказилмаса, олинадиган ҳосил миқдори ва унинг сифатига катта зарар етади.


AGROBLOGER канали

uza.uz

Report Page