...

...

힐럴라

Бир киши менга деди:

- Мен фақат ҳижобли аёлга уйланаман.

Мен унга дедим:

-Ундай дема. Сен одобли, чиройли хулқли, муҳтарама ва диёнатли аёлга уйланаман дегин.

 У деди:

- Сиз айтган сифатлар ҳижобли аёлдан бошқада бўладими?!

Мен дедим:

-Гоҳида ҳижобли аёл чақимчи, ёлғончи, ўғри бўлиши ҳам мумкин. Ҳижоб бу фарзлар тизимидаги бир жуздир. У ушбу тизимнинг ҳаммаси эмас. Худди шунингдек, намоз ўқийдиган киши порахўр ёки ёлғончи бўлиши мумкин. Ислом яҳудийя аёл ва нарсонийя аёлга уйланишга рухсат беради. Ваҳоланки улар ўша пайтда шаръий ҳижоб ўрашмас эди. Агар бу иш дин ва мурувват аҳлини айбдор қилганида ислом бунга рухсат бермаган бўлар эди, саҳобалар бу ишни қилмаган бўлишар эди.

 Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтади:

"Саҳобалардан бир қанчаси насронийя аёлларга уйланишди ва бунда ҳеч қандай монелик кўришмади".

 Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам яҳудийя аёл бўлмиш Сафийя бинт Ҳуяйй розиёллоҳу анҳога уйландилар. Ўшанда у табарруж ҳолатида ( рўмолини орқасига ташлаб) юрар эди.

 Аллоҳнинг фарзларини фақат ҳижобда чеклаб қўйиб бўлмайди. Ҳатто намоз ва рўзада чеклаб бўлмайди. Хиёнат кабира гуноҳ, ўғирлик кабира гуноҳ, кишилар молини ботил йўл билан ейиш кабира гуноҳ , инсонларга мутакаббирлик қилиш кабира гуноҳ. Гоҳида бу каби гуноҳлар ёши бир жойга бориб қолган чолда ҳам топилиши мумкин. Гоҳида эса эътикофда турган зоҳидда ҳам ёки дунёдан воз кечган аёлда ҳам бўлиши мумкин. Ҳукмингда тарозу бўлсин. Аҳмоқ бўлма.

  Барча очиқ юргувчи аёлларнинг гуноҳкор бўлишига қарамай иккита ҳурмати бор. Биринчиси диндаги ҳурмат. Иккинчиси инсонлик ҳурмати. Аёл ҳижобда бўлмаса бу дегани унинг обрўси, дини ва эътибори ҳақида гапиравериш мубоҳ дегани эмас. Инсон гуноҳдан холий бўлмайди. Сатр эса Аллоҳдандир!

    

       Муҳаммад Ас-Сайёд.





@osmondagi_qadrdonim

Report Page